Skype:yusupovs.kg
Бишкек гарнизон суди томонидан 11 январ куни 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исақовнинг тарафдорлари ҳарбий суд ҳукмини сиёсий буюртма ўлароқ баҳоламоқдалар.
Қароргоҳи Брюсселда жойлашган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи ўзининг сўнгги баёнотида Қирғизистон ва Қозоғистон қамоқхоналарида диний-экстремистик руҳдаги гуруҳ аъзолари оз бўлгани билан уларнинг сони ортиши сиёсий даражага етгани айтилади.
Ўш шаҳар расмийлари 2009-2010 ўқув йиллари бўлиб ўтувчи сессияларда порахўрликка қарши аёвсиз кураш эълон қилган бўлсалар-да, яқинда қишки сессияни топшириб бўлган талабалар олийгоҳларда порахўрлик билан боғлиқ аҳвол мутлақо ўзгармагани ҳақида айтмоқдалар.
Ўзбекистон Совет Иттифоқи даврида ўзи томонидан Иссиқкўлда қурилган дам олиш пансионатларга эгалик қилмоқчи экани тўғрисидаги хабар қирғиз жамоатчилиги орасида турлича қабул қилинмоқда.
Қирғизистон Миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитасига кўра¸ мамлакат жанубида расман рўйхатга олинган ишсизлар сони камайган. Aйрим кузатувчилар эса ¸ иқтисодий бўҳрон сабаб меҳнат муҳожирларининг Қирғизистонга оммавий қайтиши боис¸ ишсизларнинг¸ аксинча кўпайганини айтмоқда.
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган қирғиз чегарачилари 6 январ куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара расмийлари музокараларидан сўнг қўйиб юборилди.
Ўшдаги бир қатор ташкилотлар электр энергияси ва иссиқлик нархининг қимматлаши муносабати билан Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев номига мурожаатнома юборишди.
Маълумотларга кўра, 2009 йилда Қирғизистонда бир қанча журналист ва сиёсатчи номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган, ўнга яқин киши хорижий давлатлардан сиёсий бошпана сўраб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.
2009 йил якунида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари икки йилдан бери тўхтаб қолган чегарани аниқлаш масалаларини муҳокама қилдилар ва чегараларнинг баҳсли ҳудудларини аниқлаш бўйича комиссия ишини тиклашга келишиб олдилар.
Қирғизистон жанубида фаолият юритувчи нодавлат ташкилотларидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда Ўш вилоятида одам савдоси бўйича олиб борилаётган ишлар ижобий томонга ўзгармоқда.
Шу йилнинг 26 декабр куни бўлиб ўтган Ўш вилоят ўзбек миллий-маданий маркази қурултойи иштирокчилари Қирғизистон жанубида истиқомат қилувчи ўзбекларнинг мавжуд муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Жорий йилнинг 22 декабр куни “Дўстлик” ўзбек-қирғиз чегараси яқинида ўзбекистонлик фуқаро ўзбек чегарачилари томонидан ҳеч бир огоҳлантиришсиз отиб ўлдирилган.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида фоҳишабозликка қарши кураш бўйича ўтказилган рейдлар доирасида кўплаб сауна ва меҳмонхоналар текширилди. Рейд чоғида қўлга олинган фоҳишаларнинг кўпи ўзбекистонлик қизлар экани айтилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда айни пайтда 853 қочқин рўйхатга олинган. Улар орасида Ўзбекистондан келган 129 нафар қочқин ҳам бор. Бироқ қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишларича, сўнгги пайтларда қирғиз расмий идоралари бу мамлакатга бошпана излаб келганларни рўйхатга олишдан бош тортмоқда.
Расмий маълумотларда айтилишича, Қирғизистонда 2009 йилнинг 11 ойи мобайнида диний - экстремистик оқимларга алоқадорликда гумон қилинган 1500 одам рўйхатга олинган, 31 киши эса экстремистликда айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган.
15 декабр кунги ҳукумат йиғилишида Қирғизистон Бош вазири Дониëр Усенов¸ Тошкентдан қарздорлик туфайли Қирғизистон жанубига газ бериш тўхтатилишидан огоҳлантирилган телеграмма олинганини билдирди. 16 декабр кундан эса¸ Қирғизистон жанубидаги айрим туманларга газ берилиши тўхтатилган.
Қирғизистонда одамлар кўп йиғилувчи дам олиш жойларида турли фожеаларнинг олдини олиш учун мамлакат Ёнғинга қарши кураш бош бошқармасига навбатдан ташқари текширувлар ўтказишга рухсат берилди.
Қирғизистонда сўнгги йилларда қамоқдан қочиш ҳоллари кўп кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, 2009 йилнинг икки ойи ичида биргина Ўш шаҳридаги ҳибсхона ва қамоқхоналардан 6 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган.
Жорий йилнинг 5 декабр куни Ўзган туман суди Қирғизистоннинг уч ва Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси устидан ҳукм ўқиди ҳамда уларни узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилди.
Қирғизистон ҳукумати расмийлари мамлакатда одамларни фақат Қуръон асосида яшашга тарғиб қилиб, дунёвий янгиликларни рад этувчи Салафий оқими илдиз отиб бораётганидан ташвиш билдирмоқдалар. Уларга кўра, бу оқим вакиллари республика мусулмонлари орасига раҳна солиб, турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Давомини ўқинг