Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўтган йили Самарқандда тамал тоши қўйилган С5+1 формати доирасида Вашингтонда учрашадилар. АҚШ ҳукумати учрашув пайтида минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликда 5 лойиҳани амалга оширишни таклиф қилмоқчи.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, С5+1 доирасидаги учрашув Вашигтонда 3 август куни бўлиб ўтади. Учрашувга АҚШ Давлат котиби Жон Керри мезбонлик қилади.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 август куни Иссиқкўлда ўтказилган матбуот анжуманида мана шу гапни айтди. Ўз сўзида давом этар экан, Атамбаев президентлик муддати якунланадиган 2017 йилдан сўнг ҳокимиятда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бу баёнот Қирғизистонда Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳаракати катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир пайтда янгради.
Германия канцлери Ангела Меркель расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бу Меркелнинг Бишкекка илк сафаридир. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 13 июль куни маҳаллий вақт билан соат 23.30 да учиб келган Меркель хонимни “Манас” халқаро аэропортида президент Алмазбек Атамбаевнинг ўзи кутиб олган.
Июнь ойи охирларида Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти чегарасидаги талашга тушган беш гектарли ер майдони Ўзбекистонни экани аниқланди. Бу ҳақда чегара ҳудудида жойлашган Ахси тумани маҳаллий ҳукумати маълум қилди. Бироқ юқори ташкилотлар бу масалада хулоса чиқаришга шошилмаяпти.
Ўзбекистонлик фермер аёл Дилором Зайниева 1999 йилдан бери фермерлик қилиб келган ери бундан тўрт йил илгари ҳокимият томонидан ноқонуний олиб қўйилгани ва бугунги кунда ҳокимиятга яқин шахсларга томорқа сифатида бўлиб берилганини иддао қилмоқда. Бироқ расмийлар Озодлик мухбири билан суҳбатда фермер аёлнинг иддаоларини инкор этдилар.
Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 5 июль куни Истанбулдаги масжидлардан бирида ҳайит намозини ўқиб чиққанидан сўнг журналистлар билан суҳбати пайтида Отатурк аэропортида содир этилган портлашларга Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон гражданлари алоқадор эканини маълум қилди. Эрдўғон портлашлар “Исломий давлат” гуруҳи томонидан амалга оширилганини яна бир бор тасдиқлади.
Самарқанд, Хўжанд, Сирдарё ва Фарғона водийсида 1916 йилнинг 4 июлида кўтарилган халқ қўзғолонлари ва бу исёнларнинг Чор Россияси томонидан аёвсиз бостирилганига 100 йил тўлди. Тарихчиларга таянилса, қўзғолонларни бостириш чоғида камида 500 минг киши қириб ташланган.Исёнчиларга қарши 30 минг рус ҳарбийси пулемёт ва замбараклардан ўқ отган. Ёз охирларига бориб Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсидаги исёнлар бостирилган.
Жорий йил март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларининг ёпилишига сабаб бўлган ерости туннелини қазиган одам топилиб, ҳибсга олинди. Қирғизистондан Ўзбекистонга қазилган чуқурлиги 7 метр, узунлиги 110 метрли мазкур туннелни дастлаб 17 март куни Ўзбекистон чегарачилари топган ва бу ҳақда Қирғизистон томонини огоҳлантирган эди. Мазкур воқеа ортидан Ўзбекистоннинг баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига аскар ва ҳарбий техника киритгани Тошкент - Бишкек муносабатларини совуқлаштирган.
Qirg‘iziston prezidenti Almazbek Atambaev “Faol fuqarolik pozitsiyasiga ega bo‘lgani” uchun Moskvada farroshlik qilayotgan qirg‘iz ayollari Risolat Qoraboeva va Jamal Qo‘jo‘evalarning har birini kumush bilaguzuklar hamda 750 dollardan pul bilan mukofotladi. Mazkur ayollar Qozog‘iston Madaniyat vazirining Rossiyada hojatxona tozalayotgan qirg‘iz ayollari haqidagi bayonotiga Internet orqali javob bergan edilar.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев “Фаол фуқаролик позициясига эга бўлгани” учун Москвада фаррошлик қилаётган қирғиз аёллари Рисолат Қорабоева ва Жамал Қўжўеваларнинг ҳар бирини кумуш билагузуклар ҳамда 750 доллардан пул билан мукофотлади. Мазкур аёллар Қозоғистон Маданият вазирининг Россияда ҳожатхона тозалаётган қирғиз аёллари ҳақидаги баёнотига Интернет орқали жавоб берган эдилар.
Qamoqdan 2014 yilda chiqarilishi kutilgan huquq faoli G‘anixon Mamatxonovning jazo muddati yana uzaytirildi. Mahbusning yaqinlariga hozircha sud hukmi taqdim etilmagani bois, jazo muddati qanchaga uzaytirilgani ma’lum emas. O‘zbekiston IIV Jazoni ijro etish bosh boshqarmasi rasmiysi esa Ozodlik radiosiga G‘anixon Mamatxonovning qamoq muddati yana uch yilga uzaytirilganini ma’lum qildi.
Қамоқдан 2014 йилда чиқарилиши кутилган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг жазо муддати яна узайтирилди. Маҳбуснинг яқинларига ҳозирча суд ҳукми тақдим этилмагани боис, жазо муддати қанчага узайтирилгани маълум эмас. Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси расмийси эса Озодлик радиосига Ғанихон Маматхоновнинг қамоқ муддати яна уч йилга узайтирилганини маълум қилди.
ШҲТнинг Тошкент саммити доирасида Ислом Каримов ва Алмазбек Атамбаев ўтказган учрашувдан сўнг Бишкек расмийлари икки давлат ўртасидаги совуқлашган муносабатларда илиқлик пайдо бўлишини кутмоқда. Учрашув пайтида президентлар Бош вазирларга давлатлараро муносабатларда пайдо бўлган муаммоларни шахсан ҳал қилиш тўғрисида кўрсатма берган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланишидан бир оз олдинроқ - 24 июнь куни эрталаб Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди. Бу учрашув бўлиб ўтиши тўғрисида на Тошкент ва на Бишкек расмийлари аввалдан билдирмаган эди. Тошкентда ШҲТ саммити Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари ўта совуқлашган бир паллада ўтказилмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Конгрессдан янги молия йилида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида мустақиллик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағ миқдорини кўпайтиришни илтимос қилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ШҲТ саммити арафасида аҳолини қўлидаги қуролларни масъулиятли тарзда сақлаш учун милицияга топширишга чақирди. Uzmetronom нашрининг маълум қилишича, ов милтиқлари ва бошқа қуроллар яшаш жойидаги Ички ишлар бўлимларига топширилиши керак.
Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида бир ҳафта давом этган аксилтеррор амалиёти якунланди. Мазкур шаҳарда 5 июнь куни ўнлаб номаълум шахслар томонидан қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий бўлинмага қуролли ҳужум содир этилган эди. Бир ҳафта давом этган аксилтеррор амалиёти пайтида 18 террорчи йўқ йўқ қилинди
Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасида 2016 йилнинг 7 мартидан бери мажбурий равишда ушлаб турилган таниқли ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 87 кунлик бандиликдан сўнг 1 июнь куни уйига чиқарилди. Урлаевани касалхонадан чиқариш учун бир қатор халқаро ташкилотлар ва Тошкентдаги хориж давлатлари элчихоналари ҳаракат қилган.
Бош қароргоҳи Австралияда жойлашган Walk Free Foundation халқаро ташкилотининг “Глобал қуллик индекси” " (Global Slavery Index) деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон 167 давлат орасида бешинчи ўринни эгаллади. Мазкур ташкилотнинг 2013 йилда эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон 47-ўринда эди.
Давомини ўқинг