Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Тошкентдаги “Альянс” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти фаоллари 23 март куни ўз ташкилотлари Жанубий Кореянинг “Адолат ва тинчлик” халқаро мукофотига савзовор бўлганини байрам қилишди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш жараёнини жонлантириш масаласида Қирғизистон ҳукуматининг Тошкентга юбораётган ноталари жавобсиз қолаётганига қарамай, Бишкек Тошкентга яна бир нота тайёрламоқда. Бишкек расмийлари Ўзбекистон чегараларни аниқлаш жараёнини номаълум муддатга музлатиб қўйганини иддао қилаётир.
Бугун Наврўз байрами нишонланмоқда. Ўзбекистоннинг баъзи туманларида аҳоли Наврўз байрами нишонланганидан бехабар қолгани ҳақида хабарлар олинаяпти. Айрим Озодлик муштарийлари эса иш ҳақлари ўз вақтида берилмагани туфайли Наврўзни ғарибона дастурхон билан кутаётганликларни айтишди.
Бундан 16 кун аввал Тошкентда бедарак кетган ва кейинчалик Жиззах вилоят руҳий касалликлар шифохонасидан топилган ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқовнинг олдига шифокорлар ҳеч кимни киритмаяпти ва уни ҳеч кимга кўрсатишмаяпти. Бу ҳақда Озодликка жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев маълум қилди.
Россия Президенти Владимир Путин кейинги 10 кун ичида илк бор жамоатчиликка кўриниш берди. 5 мартда ғойиб бўлган Путин 16 март куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан Санкт Петербургдаги Константин қасрида учрашди.
Истанбулда ўлдириб кетилган тожик мухолифатчиси Умарали Қувватов Туркияга ноқонуний олинган қирғиз паспорти билан киргани тўғрисидаги ахборот юзасидан Қирғизистонда текширув ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга қараганда Қувватов ўтган йили Бишкекда яшаган ва у ўшанда қирғиз паспортини сотиб олган бўлиши мумкин.
Yiliga 19,5 milliard kubometr suv saqlash imkoniga ega bo‘lgan To‘qto‘g‘ul GESida suv ko‘lamining tahdidli nuqtaga yetish darajasida ozaygani oqibatida ekspertlar O‘zbekistonga har yilgidek 6-7 milliard emas, 300 million kub metr suv berilishi mumkinligini bashorat qilmoqda.
Йилига 19,5 миллиард кубометр сув сақлаш имконига эга бўлган Тўқтўғул ГЭСида сув кўламининг таҳдидли нуқтага етиш даражасида озайгани оқибатида экспертлар Ўзбекистонга ҳар йилгидек 6-7 миллиард эмас, 300 миллион куб метр сув берилиши мумкинлигини башорат қилмоқда.
Жорий йилнинг 3 март куни Тошкентда бедарак кетган жиззахлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов орадан 8 кун ўтгач, яъни 10 март куни Жиззах вилоят руҳий касалликлар шифохонасидан топилди. Ҳуқуқ фаолларининг билдиришларича, Саримсоқов Жиззах вилоят милицияси томонидан мажбурий тарзда жиннихонага ётқизилган.
Turkiya politsiyasi tojik hukumati muxolifi, “24 guruhi” rahbari Umarali Quvvatov o‘limiga aloqadorlikda gumon qilib tojikistonlik 30 yoshli Sulaymon Qayumovni hibsga oldi. Umarali Quvvatov Istanbulning Fotih mavzesida 5 mart kuni kechqurun otib ketilgan edi.
Туркия полицияси тожик ҳукумати мухолифи, “24 гуруҳи” раҳбари Умарали Қувватов ўлимига алоқадорликда гумон қилиб тожикистонлик 30 ёшли Сулаймон Қаюмовни ҳибсга олди. Умарали Қувватов Истанбулнинг Фотиҳ мавзесида 5 март куни кечқурун отиб кетилган эди.
Сўнгги бир ой ичида Қирғизистонда чегарани ноқонуний кесиб ўтган 12 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Йил бошидан бери эса икки давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани расман айтилган ўзбекистонликлар сони, матбуотга маълум қилинган фактларга таянилса, камида 15 кишини ташкил қилди. Улардан бир нафари қирғиз чегарачилари томонидан оғир яраланган.
Рус мухолифати Кремлнинг мақтул танқидчиси Борис Немцов хотирасига юриш ўтказиш учун Москва марказига йиғилди. Бош вазирнинг собиқ ўринбосари бўлган таниқли мухолифатчи Борис Немцов президент Путин сиёсатига қарши норозилик намойишига икки кун қолганда отиб кетилди.
Dindorlarni Suriyaga jihodga borishga chaqirgani iddao qilinib qo‘lga olingan qorasuvlik imom Rashod qori Kamolovni tergov yakunlanguniga qadar ikki oy davomida hibsda saqlash bo‘yicha O‘sh shahar sudi qarorini viloyat sudi 24 fevral kuni o‘z kuchida qoldirdi. Ayblanuvchining advokatlari qoriga nisbatan ehtiyot chorasini o‘zgartirish yuzasidan Oliy sudga murojaat qilmoqchi.
Давомини ўқинг