Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистон 23 декабрда Божхона иттифоқига қўшилиш юзасидан шартномани имзолашни режалаштиргани сабабли Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой билан чегараларини янги талабларга мослаштира бошлади.
Жорий йил қиш мавсумида Қирғизистондаги Тўқтўғул сув омборида камсувлик даври кузатилаётгани муносабати билан электр тақчиллиги юзага келиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Қирғизистон ҳукумати қўшни давлатлардан 2,4 миллиард киловат соат электр энергияси сотиб олишни режалаштирган.
O‘zbekiston prezidenti Islom Karimov Ostonada o‘tkazgan matbuot anjumanida Tojikistonda Rog‘un va Qirg‘izistonda Qambarota GESlari barpo etilishi yuzasidan pozitsiyasi o‘zgarmaganini va bu borada Qozog‘iston prezidenti u bilan hamfikr ekanini ma‘lum qildi. Biroq O‘zbekiston qarshiligiga qaramay GESlar loyihasi bo‘yicha ishlar davom etmoqda
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Остонада ўтказган матбуот анжуманида Тожикистонда Роғун ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСлари барпо этилиши юзасидан позицияси ўзгармаганини ва бу борада Қозоғистон президенти у билан ҳамфикр эканини маълум қилди. Бироқ Ўзбекистон қаршилигига қарамай ГЭСлар қурилмоқда
24 noyabr kechqurun Ostonaga rasmiy safarini boshlagan O‘zbekiston prezidenti Islom Karimov 25 noyabrda prezident Nursulton Nazarboyev bilan tor doirada uchrashib, Qozog‘iston va O‘zbekiston bir-biriga tayanch bo‘la olishiga ishora qildi. Rus matbuotida chiqish qilayotgan ekspertlar esa “Islom Karimov O‘zbekiston KXShTdan chiqqani va AQSh bilan yaqinlashganidan so‘ng Rossiya bilan yomonlashgan munosabatlarni qayta tiklash yo‘nalishida Nazarboyevning qo‘lloviga ega bo‘lish uchun Ostonaga bordi”, qabilidagi iddaolarni bildirmoqda.
24 ноябрь кечқурун Остонага расмий сафарини бошлаган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25 ноябрда президент Нурсултон Назарбоев билан тор доирада учрашиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон бир-бирига таянч бўла олишига ишора қилди. Рус матбуотида чиқиш қилаётган экспертлар эса “Ислом Каримов Ўзбекистон КХШТдан чиққани ва АҚШ билан яқинлашганидан сўнг Россия билан ёмонлашган муносабатларни қайта тиклаш йўналишида Назарбоевнинг қўлловига эга бўлиш учун Остонага борди”, қабилидаги иддаоларни билдирмоқда.
Qoraqalpog‘istonni O‘zbekistondan ayrib, mustaqil davlat tashkil etish g‘oyasini ilgari surayotgan “Olg‘a, Qoraqalpog‘iston” harakati lideri Omonboy Sagidullayev o‘zini O‘zbekiston Milliy xavfsizlik xizmati xodimlari Bishkekdan o‘g‘irlashga harakat qilayotganini iddao qilib, Qirg‘iziston hukumatidan himoya so‘radi.
Қорақалпоғистонни Ўзбекистондан айриб, мустақил давлат ташкил этиш ғоясини илгари сураётган “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракати лидери Омонбой Сагидуллаев ўзини Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бишкекдан ўғирлашга ҳаракат қилаётганини иддао қилиб, Қирғизистон ҳукуматидан ҳимоя сўради.
Qirg‘iziston parlamentida kinofilmlardagi ahloqsiz holatlar, pornografik lavhalarni aniqlash va ta‘qiqlash bo‘yicha ekspertlar guruhi tashkil etishga qaratilgan qonun loyihasi muhokama qilinmoqda. Qirg‘iziston Madaniyat vazirligi tomonidan parlamentga taqdim etilgan qonun loyihasida ekspertlar guruhiga kinofilmlardagi ahloqsiz va pornografik lavhalarnita‘qiqlash huquqi beriladi.
Қирғизистон парламентида кинофильмлардаги аҳлоқсиз ҳолатлар, порнографик лавҳаларни аниқлаш ва таъқиқлаш бўйича экспертлар гуруҳи ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Qirg‘izistonning tashqi qarzi Ichki yalpi mahsulotning 60 foiziga yaqinlab, pul miqdorida 3 milliard 400 million dollardan oshdi. Bu haqda Qirg‘iziston Moliya vaziri Olga Lavrova ma‘lumot berdi.
Қирғизистоннинг ташқи қарзи Ички ялпи маҳсулотнинг 60 фоизига яқинлаб, пул миқдорида 3 миллиард 400 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазири Ольга Лаврова маълумот берди.
Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сороснинг Бишкекка келиши муносабати билан россияпарастлар АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида 17 ва 18 ноябрь кунлари норозилик намойиши ўтказди.
Қирғизистон Дин ишлари давлат комиссиясининг жанубий вилоятлар бўйича масъули Курбанбай Узаков мана шундай иддаони билдирди. "Бугуннинг гаплари" дастурида халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича эксперт Бегижон Аҳмедовнинг айни мавзудаги фикрлари билан таниша оласиз.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов сўнгги ўн ой ичида учинчи марта амнистия эълон қилди. Қозоқларда давлатчилик бўлмаганини таъкидлаб келган президент Нурсултон Назарбоев “Қозоқ давлатчилигига 550 йил тўлгани”ни иддао қилди.
Bishkekda nashr etiluvchi “Delo№” gazetasi Qirg‘izistondagi Dastan Engineering shirkati Ukrainaga noqonuniy ravishda qurol va o‘q-dori yetkazib berish yuzasidan muzokaralar olib borayotgani haqida ma‘lumot tarqatdi. Mazkur shirkat bundan avval Suriyadagi janggarilarga qurol yetkazib berganlikda ham gumonlangan edi.
Бишкекда нашр этилувчи “Дело№” газетаси Қирғизистондаги Dastan Engineering ширкати Украинага ноқонуний равишда қурол ва ўқ-дори етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумот тарқатди. Мазкур ширкат бундан аввал Суриядаги жанггариларга қурол етказиб берганликда ҳам гумонланган эди.
Bishkekda Obama bar bilan bir qatorda Putin Pub mijozlarga xizmat ko‘rsatayotganidan g‘azablangan Rossiyaning Qirg‘izistondagi elchisi Andrey Krutko Putin Pub nomi o‘zgartirilmasa, mayxonani bira to‘la yoptirib tashlash bilan dag‘dag‘a qildi.
Бишкекда Obama bar билан бир қаторда Putin Pub мижозларга хизмат кўрсатаётганидан ғазабланган Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Андрей Крутько Putin Pub номи ўзгартирилмаса, майхонани бира тўла ёптириб ташлаш билан дағдаға қилди.
Тожикистоннинг Сўғд вилояти прокуратураси Панжакент ва Спитамен туманларидан Суриядаги урушда қатнашиш учун кетиш ниятида бўлган 10 одамни қўлга олди. Сўнгги маълумотларга кўра, Суриядаги жанггарилар сафида юрган тожикистонликлардан 50 нафари ҳалок бўлган.
Давомини ўқинг