емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) Озодликка "Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи" тантаналари режалаштирилганидек, 28 сентябр куни ўтказилишни маълум қилди.
Жиззах вилоятида пахта теришга чиқмаётган болали аёлларнинг уйларида электр қуввати узиб қўйилмоқда ёки уларнинг болаларига бериладиган нафақа пуллари қирқиб ташланмоқда.
Жиззах вилоятида чечак касалига қарши эмлашдан ўлган қўйлар сони ошиб бормоқда. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳаром ўлган қўйлар гўшти Тошкент ва Самарқандда арзонгаровга сотилган¸ шунингдек колбаса цехларига топширилган. Ҳозирча сирли касалдан ўлган қўй гўштини ейиш билан боғлиқ инсоний талофатлар ҳақида маълумот йўқ.
Жорий йил Ўзбекистон ҳукумати пахтани болалар кучисиз териб олишга қатъий аҳд қилган кўринади. Озодлик мухбири ўтказган суриштирув давомида вилоятларда болаларни пахта теримига жалб қилишнинг кескин тақиқлангани аниқланди.
Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта йиғим-терим мавсумига болаларни жалб қилишни тақиқлаганига қарамасдан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги айрим ўқувчилар дарс пайти мактабдан қочиб, пахта тераяпти.
Ўзбекистондаги энг йирик ўйингоҳ “Бунёдкор” стадиони 31 август куни тантанали тарзда президент Каримовга топширилади, лекин саратонда давом этаëтган "умумТошкент ҳашари"га қарамай¸ пештоқигина битган стадиондаги қурилиш ишлари байрамдан кейин ҳам анча давом этади.
Мустақиллик байрами арафаси пойтахтда аэропорт, темир йўл вокзаллари, автобус станциялари, автойўллар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида назорат кучайтирилди.
Жорий йил пахта мавсумида Тошкент шаҳар ҳокимлиги буйруғи билан мактаб, боғча, коллеж, институт, университет, шифохона, завод-фабрика ва бошқа давлат идоралари ишчи-хизматчиларининг олтидан бири пахта теримига жалб қилинади.
Лондон олимпиадаси ўзбек спортчилари учун наша ва допинг муаммолари билан бошланиб, олтин медал билан якун топди.
Лондон олимпиадасининг бронза медал соҳиби бухоролик 25 ёшли Ришод Собиров олтин медал умидида сўнгги тўрт йил давомида тайёргарлик кўрганини айтади.
Дзюдочи Ришод Собировнинг отаси Рашид ака ўғли Лондон олимпиадасида кутилган натижага эришмаган бўлсада, унинг бронза медални қўлга киритганини бутун қишлоқ аҳли нишонлаганини айтади.
Мобил алоқасиз қолган миллионлаб МТС мижозига ўз хизматини таклиф қилаëтган Ucell ва Beeline бу каби фавқулодда оқимга ҳозир бўлмагани боис¸ Ўзбекистонда алоқа сифати кескин ëмонлашиб кетди.
Тошкентда жорий йил бошидан буён бир гуруҳ аёллар экстремизмда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган 35 ёшли тошкентлик аёл маълум қилди.
Бу йил ҳам Ўзбекистон олийгоҳлари орасида кириш учун олинадиган пора нархлари “рейтинги”да Тошкент Юридик институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Иқтисодиёт университети ва Молия институти юқори поғоналарда қолмоқда.
Тошкент вилоятидаги милиция, прокуратура, суд тизими ҳамда ҳокимият амалдорларини одам савдосига алоқадорликда айблаб келган чинозлик ҳуқуқ фаоли 27 ёшли Гулноза Йўлдошева товламачиликда айбланиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинди.
Термиз Давлат университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари олийгоҳда таниш-билишчилик урчиганидан шикоят қилса, айрим талабалар пахта мавсумида пахта пули деканлар томонидан ўзлаштирилганини даъво қилаяптилар.
Сўнгги бир ҳафта ичида Гулистон Давлат университетининг икки нафар ўқитувчиси ўқишга кириш учун абитуриентлардан пора олаётган пайти ушланди, деб хабар қилди Озодлик манбаси.
Ўзбекистон бўйлаб президентнинг тўнғичи Гулнора Каримовани элга саховатпеша қилиб кўрсатиш мақсадидаги пиар кампаниясининг таркибий қисми - "хайрия тўйлари" давом этмоқда. Шу тўйлардан бирида куëвликка мажбурланган ногирон йигит Озодлик билан суҳбатда на бу тўй ва на "Гулноранинг совғалари"дан хайр кўрмаганини айтади.
Осиё футбол конфедерацияси “Пахтакор” футбол клуби президенти Ботир Раҳимовга 5000 АҚШ доллари миқдорида жарима солиб, уни 30 кунга футболдан четлатди.
Тошкент Давлат Юридик институтини 12 йил давомида бошқарган профессор Мирзаюсуф Рустамбоев олий ўқув юртларига навбатдаги имтиҳонлар бошланиши арафасида ректорлик лавозимидан бўшатилди.
Давомини ўқинг