емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
15 декабр куни Бухоро вилояти Жондор туманидаги Ойтуғди қишлоғининг 13 нафар фуқароси ўз ерлари тортиб олинишига қаршилик кўрсатиб, норозилик акцияси ўтказгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, жаримага тортилди.
Таниқли футбол шарҳловчиси, диний-маърифий дастурлар муаллифи, айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган Хайрулла Ҳамидовнинг онаси ўғлининг янги йил байрамигача озодликка чиқарилишига умид қилмоқда.
Фарғона.ру, Ҳаракат.нет каби бир нечта Интернет нашрлари Ўзбекистонда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоблари чоп этилишига тақиқ қўйилгани ҳақида хабар тарқатишди. Бироқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда бу хабарни бутунлай инкор қилди.
Россияга иш излаб борган ўзбекистонликлардан бири Краснодарда ўриснинг машинаси тагида қолиб бир ўлимдан қолгани ҳақида гапирган бўлса, бошқаси ўз ҳамюрти қўлида ишлагани, ҳаққини талаб қилганда эса қулоғидан айрилганини ҳикоя қилиб берди.
Ўзбекистон ҳукуматининг “ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам” мазмунидаги ғоя ва шиорларига йўғрилган “Баркамол авлод йили" ҳам ниҳоясига етиб қолди. Йил сарҳисобини қилиб, ғалвирни сувдан кўтарадиган бир пайтда тугаб бораётган йил манзарасига бир назар ташласак.
Қиш бошланиб, "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилаётган мухлисларимиз, яна электр ва газ тақчиллиги муаммолардан шикоят қилишмоқда. Бу муаммоларни ҳал қилиши лозим бўлган мутасадди ташкилот ходимлари эса, қийин аҳволда қолган аҳолини калака қилишга ўтиб олган кўринади.
2 декабр - Қулликка қарши халқаро кураш куни. Ўзбекистондаги “Нажот” ҳуқуқ ташкилотига кўра, шу кунларда Хоразм ва Қорақалпоғистондан иш излаб Россияга борган меҳнат муҳожирларининг 300 дан ошиғи қулликда қолмоқда; улар кўпининг ўлик-тириги ҳам номаълум.
30 ноябр куни “Халқ манфаатлари” номли социал –демократик партиясини тузиш ташаббус қўмитаси йиғилишида қатнашган 20 чоғли одам милиция бўлимига олиб кетилиб, сўроққа тутилди. Паркент Ички ишлар бўлимига чақиртирилган навбаҳорликларнинг бармоқ излари олиниб, нима учун йиғилишда қатнашгани борасида тушунтириш хати талаб қилинди.
Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи Қуролбой Бердиев Озодлик билан суҳбатда жазони ижро этиш муассасида маҳкумларга нисбатан қийноқлар ҳаддан ташқари кучайгани ҳақидаги хабарларни қатъиян инкор қилиб, яқинлари билан кўриша олмай ўтирган тутқунларнинг қариндошларига учрашувга рухсат берилганини таъкидлади.
Ўзбек қизларининг хорижликларга эрга тегиб кетаëтгани ҳақидаги "Қурултой" дастурини эшитиб¸ унга муносабат билдириш учун сим қоққан Раъно исмли жувон¸ Ўзбекистондаги турмуш зарбидан Хитойга келиб фоҳишалик қилаëтган ўзбек қизлари кўплигини айтади.
Amnesty International ташкилоти Жаслиқ қамоқхонасидаги вазият бўйича ўз хавотирини билдириб, у ерда мунтазам тус олган қийноқларни тўхтатиш учун Ўзбекистон ҳукуматига халқаро босимни кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Қарийб 20 кунлик кутишдан сўнг ўз яқинларини кўришга муваффақ бўлганларнинг айтишича¸ Жаслиқдаги қийноқлар кун сайин авжга чиқмоқда.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Жаслиқдаги вазият бўйича қаътий текширув ўтказиш ва 20 кундан буён қамоқхонадаги яқинлари билан учраша олмаётган аёлларга ўз қариндошлари билан кўришиш имконини беришга чақирди.
"15 йилдан бери Кореяда ишлаëтган бўлсам¸ кореяликка турмушга чиқиб бахтини топган ўзбек қизларини жуда кам кўрдим¸ уларнинг 85-90 фоизи кўп ўтмай ажраб кетаяпти"¸ дейди Пусан шаҳридан сим қоққан Ëдгор.
Ўзбекистон “борса келмас”и – Жаслиқ қамоқхонасидаги маҳбуслар оилаларига мўлжалланган меҳмонхонада 18 кундан буён ўтирган 30 га яқин аёл ўз яқинларининг тириклигига шубҳа қилишмоқда. Айни пайтда¸ ўз қўполлиги учун узр сўраган қамоқхона маъмурлари¸ аëлларнинг эрлари ва болалари билан учрашишини пайсалга солишда давом этмоқда.
"Президент халқ учун президент бўлиши керакми? Халқни ўйлаб президент бўлиши керак. Халқни ўйламасдан кимни ўйлаяпти экан у?" Бу саволларни қўяётган меҳнат муҳожири Абдуғаффор ака хорижда юрган ўзбекистонлик турли таъна-дашномдан тўйганию ватанга бориб ишлаш орзусида эканини айтади.
Жаслиқ қамоқхонасидаги диндор маҳбуслар қийноқларга қарши норозилик сифатида яна очлик эълон килишди. Хабарларга кўра, октябр ойи охирида норозилик билдирган маҳбуслар жазо изоляторига ташланиб, айни пайтда қийноқлар боис жисмонан мажруҳга айлантирилган маҳбуслар яқинларига кўрсатилмаяпти.
37 ёшли ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов Тошкент вилоят Хорижга чиқиш, кириш ва қайддан ўтиш бошқармасини судга берди. Тихонов олти ой аввал чиқиш визаси олиш учун ҳужжат топширган. Лекин унга ҳеч бир сабаб кўрсатмасдан чиқиш визаси берилишини рад қилишгач, у судга даъво аризаси киритишга мажбур бўлди.
Давлат назоратидаги “Ёшлар” телеканали журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова Мустақиллик майдонида пикет ўтказмоқчи. Журналистлар миллий телерадиокомпанияда авж олган маҳаллийчилик, иқтисодий жиноятлар ва цензурага ана шу тарзда ўз норозилигини билдирмоқчи.
Ўз қўшнилари ва яқинлари номидан Озодликка мурожаат қилган аëл¸ Хайрулла Ҳамидов қамалганидан сўнг Ўзбекистонда одамларни тўғри йўлга ундовчи диний-маърифий дастурлар қаҳат бўлганини айтади.
АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Роберт Блейк Ўзбекистонга қилган икки кунлик сафари доирасида Тошкент расмийлари билан сўзлашиш баробарида Америка овози радиосининг яқинда ўзбек халқини ҳақорат қилганликда айбланган мухбири Абдумалик Бобоев билан ҳам учрашди.
Давомини ўқинг