емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров зудлик билан тиббий муолажага муҳтож. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Азимжон Асқаров икки ҳафтадан буён умуман овқат емаган, айни пайтда ҳатто ҳожатга ҳам чиқа олмаяпти.
Бу ғояни илгари сураëтган сайрамлик Қайсар “Шу йўл орқали Қирғизистондаги ўзбекларни қўллашимизни билдирамиз ва халқаро ҳамжамият эътиборини тортамиз”, деган умидда.
Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва яна етти маҳбус жорий йилнинг 4 ноябр куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Бозорқўрғон тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қаттиқ калтакланган.
Самарқанд марказидаги “Буюк ипак йўли” кийим-кечак бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида 200 га яқин савдогарнинг ҳар бири 10 миллиондан 100 миллион сўмгача зарар кўрди. Атайлаб уюштирилгани тахмин этилаëтган бу ëнғин юзасидан шаҳар ИИБ жиноий иш очишга шошилмаëтир.
Қозоғистон ҳукумати тожикистонлик қочқин Умарали Абдураҳмоновни расмий Тошкент ихтиëрига берди. Яқинларига кўра, етти ойдан буён Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида ҳибсда сақланган Умарали 30 октябр куни Ўзбекистонга топширилган.
29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси Самарқанд марказидаги “Янгибозор” кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди¸ савдогарлар кўрган зарар 100 минг доллардан кўпроққа чамаланмоқда¸ деб хабар қилди шаҳарликлардан бири.
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 800 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Йил охиригача бу кўрсаткични бир миллионга етказиш режалаштирилмоқда. Ўтган йили ҳам бир миллионга яқин иш ўринлари яратилган бўлиб, 2011 йилда ҳам шунча иш ўрнини ташкил қилиниши кутилаяпти.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетди. Синоптиклар бу йилги қиш нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг аксар минтақаларида ҳам қаттиқ келишини башорат қилмоқда. Шу боис Ўзбекистонда қишга тайёргарлик қандай бораётгани билан қизиқдик.
"Ўзбекистонимизга қачон қуëш чиқар экан? Қачонгача мардикорлик қилиб юрамиз?" деган шерободлик Анвар ака Россиядан ватанга қайтиб, Ўзбекистонда чиройли бинолар қуришни орзу қилади. Унинг юртдошлари эса Ўзбекистонда мавжуд бошқа кўплаб ижтимоий муаммолардан шикоят қилмоқдалар.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз одатга кўра, ўзларини ташвишга солаётган муаммолардан гапирди. Чегара билмас мухбирларнинг Ўзбекистонда матбуот эркинлиги йўқ, деган хулосаси, Ўшдаги Алишер Навоий ҳайкалининг таҳқирларниши ана шу муаммолар жумласидан.
Маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича янги ҳисоботида Ўзбекистон 178 давлатга баҳо берилган рейтингда 163-поғонадан жой олди.
“Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев устидан бошланган суд жараёни 13 октябр куни давом этди. Суднинг учинчи мажлисида адвокат суд раисини отвод қилган, бироқ бу раддия асоссиз деб топилиб, судя маҳкамани давом эттирган.
Россиянинг “Парламентская газета” нашри мухбири ва “Vesti.uz” интернет сайти бош муҳаррири Владимир Березовский Ўзбекистонга қарши туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди. Лекин унга амнистия қўлланилиб, журналист жазодан озод қилинди.
Сурхондарёнинг Ангор туманида тўртинчи синф ўқувчилари ҳам пахта даласига ҳайдалиб, ангорликлар кечаси трактор чироғи ёруғида пахта теришга мажбурланаяпти. 10 килодан пахта термаган болалик аёллар ва пенсионерларга нафақа пуллари берилмаяпти.
Бу савол билан мурожаат қилаётган, Хайрулла Ҳамидовнинг озод этилишини унинг яқинлари каби интиқиб кутаётган ўзбекистонликлар "Эркин микрофон"га деярли ҳар куни қўнғироқ қилади. Озодликка бугун қўнғироқ қилганлар орасида Ўзбекистоннинг ютуқларидан фахрланганлар ва пахта мавсуми ҳангомаларидан гапирганлар ҳам бўлди.
6 октябр куни тонгги соат тўртларда Қўқон шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўлими бош мутахассиси Муҳаммаджон Имомалиев, унинг рафиқаси ва икки ўғли номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилди. Воқеага нима сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган савол жавобини қидиришга ҳаракат қилдик.
Жиззахда милиция ходимлари келин-куёвнинг тўйга келган дўстларини пахта даласига ҳайдаб 10 килодан пахта теришга мажбурлади. Наманган масжидларида имомлар ҳар намозда пахтани дуо қилаяпти.Сурхондарёда кунлик пахта нормасини бажармаган талабалар қамчиланмоқда. Бу йилги пахта мавсуми ҳангомаларга бой бўлди.
"Эркин микрофон" қаҳромонларининг аксарияти яна бу куннинг долзарб мавзуси - пахта мавсуми билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирган бўлса-да, уларнинг орасида Ўзбекистонни тарк этишни ният қилган президентнинг адашини ҳам учратиш мумкин.
Ўзбекистон президенти БМТ минбаридан ўзбекистонликларнинг 85 фоизи ичимлик суви билан таъминланганини айтиб турган бир пайтда ичимлик сувини ҳам, томорқасини суғоргани ҳам сувни сотиб олаётган сурхондарёли аёл "Эркин микрофон"нинг бугунги қаҳрамонларидан бири.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовни туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди. 28 сентябр кунги суд қарорига кўра, ҳуқуқ фаоли 100 минг сўм миқдорида жарима тўлаш ва матбуот орқали раддия бериш мажбурияти юклатилди. 29 сентябр куни “Эзгулик” жамияти устидан ҳам маҳкама бошланди.
Давомини ўқинг