емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Швеция, Грузия, Арманистон, Молдава, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатларнинг бир гуруҳ журналистлари ҳамкасблари Абдумалик Бобоевни қўллаб Ўзбекистон ҳукуматига очиқ хат йўллади. Хориж журналистлари Абдумалик Бобоев Тошкент режимининг навбатдаги қурбонига айланишидан хавотирланмоқда.
БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган саммитда президент Ислом Каримов ўзбекистонликларнинг 82,5 фоизи ичимлик суви билан таъминланганини баён қилди. Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани аҳолиси қолган 17,5 фоиз ўзбекистонликлар сирасида қолган кўринади.
Қашқадарёлик ўқитувчи Юлдуз Исомова ва унинг овсини Жамила Жовлиеванинг ўз фарзандлари билан 23 сентябр куни соат 10.00 да Қашқадарё вилоят жиноий ишлар суди биноси олдида ўтказишни режалаштирган очлик акцияси маҳаллий милиция ходимларининг қаршилиги боис амалга ошмади.
Ўзбекистондаги “Ўзтрансгаз” акционерлик компанияси бош директори Эркин Вагапов ва Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Эргаш Шоисматов ҳибсга олинди. Айрим манбаларга кўра, бу икки шахс ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда бир қатор иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.
Сешанба куни "Эркин микрофон" орқали фикрларини ўртоқлашган ўзбекистонликлар орасида БМТ минбаридан чиқиш қилган президентни қўллаб-қувватлаганлар, бизда болалар пахтага чиқмаяпти, деб хурсанд бўлганлар, ҳомий топилса, Европага саёҳат қилиш истагини билдирганлар бўлди.
Ўзбекистон парламентида “Географик объектларни номлаш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокама қилинаяпти. Айни ҳужжат орқали Ўзбекистон топонимикасини мукаммалаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш режалаштирилган. Хўш, бугунги кунда мамлакатда мафкура ва сиёсат воситаси бўлган топонимика қай кўринишда?
“Америка овози” радиосининг Ўзбекистондаги мухбири Абдумалик Бобоев ўзига қўйилган айбловларнинг барчасини рад қилиб, танқидий мақолалари учун таъқиб қилинаётганини айтмоқда. Иши судга оширилган журналист Ўзбекистон жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айбланмоқда.
Чоршанба куни ҳам "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиз асосан пахта мавсумига оид муаммолар, ҳокимият вакилларининг бедодликлари ва ҳақсизликлардан гапирар экан "пешонага ёзилгани шу эканда", деган аччиқ тўхтамга келади.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз одатдагидек, ўзларини ташвишга солаётган муаммолардан сўзлашди: Сурхондарё далаларида пахта тераётган милиционерлар, Ўзбекистоннинг туркий халқлардан ажраб қолаётгани, Ўш воқеалари туфайли ўқишни давом эттира олмаётган андижонлик ҳикояси.
Ўзбекистон олийгоҳларида шартнома асосида ўқиётган талабалар учун имтиёзли кредит ажратилиш тизими жори қилинганига ўн йил тўлди. Бироқ бундай кредитни ололмагани боис, шартнома пулини тололмасдан, ўқишдан ҳайдалаётган талабалар сафининг сийраклашгани кузатилгани йўқ.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган ўзбекистонлик ўқитувчилардан бири президентга мурожаат қилиб, ўқувчи ва талабаларни пахта далаларидан ўқув синфларига қайтаришни илтимос қилди. "Ўзбекистон ëшлари пахта билан боғлиқ бўлган оғир қийинчиликлардан қачон қутулади?", дея савол қўйди бу суҳбатдошимиз.
7 сентябрдан бошлаб Сирдарё мактабларнинг юқори синф ўқувчилари пахта теримига жўнатилди. Ўзбекистондаги аксар коллежларнинг талабалари эса аллақачон пахта далаларида тер тўкмоқда. Расмий Тошкентнинг болалар мажбурий меҳнатига қарши қабул халқаро ҳужжатларни эсидан чиқарган кўринади.
“Ёшлар” телеканалида “тозалаш” бошланди. Телеканалнинг икки ходими ўз лавозимини суиистеъмол қилганлик ва порахўрликда айбланиб ишдан бўшатилишига журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар телеканалдаги муаммолар ҳақида қилган чиқишлар сабаб, деб кўрилмоқда.
Якшанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари ўтган ойда ҳибсга олинган икки давлатнинг чегарачилари ва божхона ходимларини алмашди. Қирғиз чегарачилари 21 август куни Ўзбекистоннинг уч божхоначиси ва бир МХХчисини ҳибсга олганидан 10 кун ўтиб ўзбек чегарачилари ҳам қирғиз ҳамкасбларини қўлга олган эди.
Қирғизистон 21 август куни ҳибсга олинган ўзбекистонлик чегарачи ва божхона ходимлари устидан жиноий иш қўзғади. Ўзбекистонда ҳам 31 авугст куни қўлга олинган икки қирғиз чегарачисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасидаги зиддиятнинг кучаяётгани оддий аҳолини хавотирлантирмоқда.
31 август соат 19:00га белгиланган байрам томошалари 13 дақиқа кечикиш билан бошланди. Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий боғдаги майдонда ўтказилган томошани очиб берган Президент Ислом Каримов ўз нутқини, одатдагидек, "эришилган ютуқларга бағишлаб", ўзбек халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этишни унутмади.
Қашқадарёлик ўқитувчи Юлдуз Исомова тўрт фарзанди ва овсини билан биргаликда Мустақиллик байрами куни соат 10да Қашқадарё вилоят жиноий ишлар суди биноси олдида ўзларига ўт қўймоқчилар. Бунга Исомова ўз эрининг ўлимида айбдор, деб билаган шахс жавобгарликка тортилмагани сабаб эканини айтмоқда.
“Ёшлар” телеканалининг журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар Озодлик орқали президент Ислом Каримовга мурожаат қилиб, телерадиокомпанияда авж олаётган маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, иқтисодий жиноятлар ва цензура каби муаммолар авж олганига эътибор қаратишни сўрадилар.
Покистон рок юлдузи Салмон Аҳмад ўзининг “Рок-н-ролл Жиҳод” китоби мусиқани исломга зид ҳисоблайдиган экстремистларга қарши эканлигини айтади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллик байрами, қолаверса Рамазон ҳайити арафасида мамлакат бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаб бормоқда. Ўзбекистонда байрамлар арафасида нарх-навонинг кўтарилиши одатий ҳолга айланган. Байрам арафаси баҳона Ўзбекистон бозорларидаги вазиятни ўргандик.
Давомини ўқинг