емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан баъзилари яқин кунларда бошланадиган пахта мавсумида яна болалар далага ҳайдалишидан ташвиш билдирган бўлса, бошқалари ўзбек расмий ОАВ мухбирлари орасида ҳақиқатгўйлари чиқаётганидан мамнун эканини айтмоқда.
Ўзбекистонликларни "маданият"ли қилиш уринишлари ўлароқ жорий қилинаётган ва духтиру ўқитувчиларннг бошоғриғига айланган пластик карточкалар энди қарияларни ҳам таъқиб қилиб келди. "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган песионерлар ҳам духтиру ўқитувчилар каби, айланган пластик карточкалар "афзалликларини" тушуна олганича йўқ.
Ўзбекистонда бир ойдан бери ушлаб турилган 11 нафар Қирғизистон фуқароси қўйиб юборилди. Улар учта юк машинасига ортилган 40 тонна портловчи моддани Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қирғизистонга олиб ўтаётгандан ушланган эди.
Озарбайжон авиация соҳасидаги 23 та ширкатни ўзига бирлаштирган “SW холдинги”ни президент Илҳом Алиевнинг 21 ёшли қизи Арзу хоним бошқармокда. Давлатга қарашли “Azal” авиаширкатини хусусийлаштириш давомида мамлакат авиация соҳасининг ҳар бир тармоғи ягона SW холдингига қўшиб олинаяпти.
Тожикистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатганини эълон қилган бир пайтда Ўзбекистон мамлакат аҳолисининг картошкага бўлган эҳтиёжи тўлалигича маҳаллий ҳосил эвазига қопланаётганини таъкидлаяпти.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилаётганларнинг аксарияти ҳамон Қирғизистондаги ўзбеклар тақдиридан ташвиш билдирмоқда. Тингловчи ва муштарийларимиздан бири, Иккинчи жаҳон уруши даврида юз минглаб турли миллат вакилларини боққан ўзбегим, нега ўзбекларни қабул қилмаяпти, деган жўн саволни берди.
Янги ўқув йилидан бир хил формада келиш буюрилган ўзбек ўқитувчиларига ҳозирча бундай ҳарбий буйруқ берилаётгани йўқ. Лекин ўзи истаган кийим ёки хоҳлаган соч турмагини танлаш эркинлигидан маҳрум этилган устозлар "яқин орада мактабга саф тортиб киришимизни талаб қилишмасайди, ишқилиб", дея ташвишланмоқда.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз Ўзбекистон жазони ижро этиш тизимидаги ноҳақликлардан тортиб, мактаб формасининг қимматилигига оид муаммо ечими ҳақида фикр юритишди.
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси “Антитеррор- Тозалаш” тадбирининг дастлабки кунларидаёқ паспорт режимини бузган 300 нафарга яқин шахс аниқлади ва 24 нафар гумондор шахс қўлга олди. Бу йил мустақиллик байрамини нишонлаш арафасида вилоятлардан келган ўзбекистонликлар потенциал террорчига айланди.
Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли Ғайбулло Жалиловга тайинланган узоқ муддатли қамоқ жазосини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Чоршанба куни Фарғонанинг Олтиариқ туманидан қўнғироқ қилиб, ўзини ҳоким ўринбосари, деб таништирган суҳбатдошимиз олтиариқлик тингловчимиз билдирган эътирозга раддия берди. Озодликнинг "Эркин микрофони" бундан кейин ҳам оддий ўзбекистонликлар ва ҳокимият вакиллари ўртасидаги мулоқот воситаси ролини бажаришга тайёр.
Шу кунларда Ўзбекистондаги коллежларда кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинмоқда. Халқ таълими мутасаддилари уч йиллик ўрта-махсус таълим тизимининг жорий этилишини ҳукуматнинг узоқни кўзловчи сиёсати, дея баҳолаётган бўлса, жорий йилда ҳам ўрта мактабни тугатган 600 мингга яқин ўқувчиларнинг аксарияти ўзлари истаган коллежларга кира олмайдиган бўлди.
Шу сабабдан Ўзбекистондаги бизнесини тўхтатишга қарор қилган СТС медиа холдинги бу мамлакатдаги бизнес юритиш қоидалари уларга қимматга тушаётганини айтмоқда. Россия ширкати икки йил аввал Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган “Terra Group” медиа-холдинги билан ҳамкорликда ташкил қилинган "СофТС" дан фойда кўролмади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги туғиш ëшидаги аёлларнинг мажбурий тарзда стерилизация қилинаётгани борасидаги маълумотларни инкор қилди. Бу амалиëтда бевосита иштирок этаëтган шифокорнинг Озодликка билдиришича¸ аëлларни мажбурий бичиш ҳақидаги хабарлар халқаро майдонда тарқаб кетганидан сўнг жойларда бу амалиëт вақтинча тўхтатилган.
Ўзбекистонликлардан бири халқнинг турмуши кун сайин оғирлашаëтганидан ҳасрат қилса¸ бошқаси¸ аксинча халқ яхши яшаëтганини айтади.
Айни кунларда Ўзбекистонда уч нафар ҳуқуқ фаоли турли айблов билан маҳкамага тортилди. Мамлакатдаги энг фаол ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Суръат Икромов шахсни ҳақорат қилиш, таниқли "пикетчи" Анатолий Волков фирибгарлик¸ шундоқ ҳам қамоққа ташланган Ғайбулла Жалилов эса¸ "159" нинг янги моддалари бўйича айбланмоқда.
1 август куни Қирғизистон Миллий комиссияси Ўш ва Жалолободдаги қонли воқеалар сабабларини ўрганишни бошлади. Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева фармонига кўра ташкил қилинган Миллий комиссия таркибида жамоатчилик арбоблари, машҳур ижодкор ва зиёлилар иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Чегара хизмати ходимлари Қирғизистонга тегишли 40 тонна портловчи модда ортилган учта юк машинасини ушлади. Бишкек даъвосича¸ Тожикистондан йўлга чиққан бу юк "Қирғизгеолотехкомплект” корхонасига тегишли аммонит моддасидир. 11 кун олдин содир бўлган бу воқеа муносабати билан 11 қирғизистонликнинг ҳамон Ўзбекистонда ушлаб турилгани айтилмоқда.
28 июл куни Ўзбекистон президенти имзолаган янги фармонга кўра¸ бундан буëғига битирувчиларни ишга олган микрофирма ва кичик корхоналарга қўшимча имтиёзлар ажратилади. Аммо кузатувчилар¸ бу фармондан сўнг битирувчи ëшларнинг иш топиши осонлашишига шубҳа билан қарамоқдалар.
Жанубий Кореяда 46 ёшли Владимир Цой товламачилик йўли билан 9400 нафар ўзбекистонликнинг беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулини ўзлаштирганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Давомини ўқинг