тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Тест синовларида 68 баллдан кам тўплаганлар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига қабул қилинишига умид қилиши мумкин. Ўзбекистон президенти 27 июлда имзолаган қарор билан ташкил этилаётган Чирчиқ пединститутига фақат Тошкент вилоятида доимий яшаётганлар қабул қилинади.
Prezident Mirziyoev 11 avgustda imzolagan qarorda ichki ishlar idoralarining ozodlikdan mahrum qilish bilan bog‘liq jazoni o‘tash sohasidagi faoliyatini tubdan takomillashtirish choralari belgilab berildi. Jazoni o‘tash muassasalarini bosqichma-bosqich byudjet ta’minotidan o‘zini o‘zi ta’minlashga o‘tkazish – qarorda belgilab qo‘yilgan choralardandir.
Sarlavhaga chiqarilgan gapni AQShda yashayotgan jurnalist Jahongir Muhammad keyingi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda keng muhokama bo‘layotgan ikki mavzudan biri muhokamasi chog‘ida aytdi. Ikkinchi mavzu – Mirziyoev va o‘zbek to‘ylari mavzui. Yana bir mavzu paxta yig‘im-terimi bilan bog‘liq. Bitta viloyat hokimi o‘qituvchiga “paxtaga chiqaman”, deb tilxat yozdirayapti, boshqa viloyatniki “chiqarmayman”, deb va’da berdi...
Сарлавҳага чиқарилган гапни АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган икки мавзудан бири муҳокамаси чоғида айтди. Иккинчи мавзу – Мирзиёев ва ўзбек тўйлари мавзуи. Яна бир мавзу пахта йиғим-терими билан боғлиқ. Битта вилоят ҳокими ўқитувчига “пахтага чиқаман”, деб тилхат ёздираяпти, бошқа вилоятники “чиқармайман”, деб ваъда берди...
Президент Мирзиёев 11 августда имзолаган қарорда ички ишлар идораларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ўташ соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари белгилаб берилди. Жазони ўташ муассасаларини босқичма-босқич бюджет таъминотидан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш – қарорда белгилаб қўйилган чоралардандир.
- Ommaviy axborot vositalari sohasi tijoratlashmasligi lozim. Bu eng avvalo, foyda ko‘rish va pul topish uchun ko‘ngliga kelgan narsani yozmaslik kerak, har narsaning ham chegarasi bor, deganidir, - deb bayonot berdi O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligi bosh direktori Laziz Tangriev 8 avgust kuni bo‘lib o‘tgan matbuot anjumanida.
- Оммавий ахборот воситалари соҳаси тижоратлашмаслиги лозим. Бу энг аввало, фойда кўриш ва пул топиш учун кўнглига келган нарсани ёзмаслик керак, ҳар нарсанинг ҳам чегараси бор, деганидир, - деб баёнот берди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев 8 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
“Hech bir inson biror shaxs, shaxslar guruhi yoki idora uning nimani bilishi mumkinligi, nimani esa, bilishga haqqi yo‘qligini belgilashiga hech qachon rozi bo‘lmaydi”, - deyiladi Anhor.uz sayti bosh muharriri Lola Islomovaning O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligi bosh direktori Laziz Tangrievga yozgan ochiq xatida.
“Ҳеч бир инсон бирор шахс, шахслар гуруҳи ёки идора унинг нимани билиши мумкинлиги, нимани эса, билишга ҳаққи йўқлигини белгилашига ҳеч қачон рози бўлмайди”, - дейилади Anhor.uz сайти бош муҳаррири Лола Исломованинг Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриевга ёзган очиқ хатида.
O‘zbekiston Respublikasi matbuot va axborot agentligi 4 avgust kuni mamlakatdagi bir qator ommaviy axborot vositalariga ogohlantiruv e’lon qildi. Bir qator gazeta va jurnallar, tele va radiostansiyalar “faoliyatidagi qator va kamchilik va qonunbuzilish holatlari” “ochib tashlangan” ogohlantiruv ommaviy axborot vositalarini nazorat qilish vakolati berilgan agentlikka yangi rahbar - Laziz Tangriev tayinlanganidan bir hafta o‘tib, Prezident Mirziyoev ijod ahli bilan uchrashgan kunning ertasiga e’lon qilindi.
Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги 4 август куни мамлакатдаги бир қатор оммавий ахборот воситаларига огоҳлантирув эълон қилди. Бир қатор газета ва журналлар, теле ва радиостанциялар “фаолиятидаги қатор ва камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари” “очиб ташланган” огоҳлантирув оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш ваколати берилган агентликка янги раҳбар - Лазиз Тангриев тайинланганидан бир ҳафта ўтиб, Президент Мирзиёев ижод аҳли билан учрашган куннинг эртасига эълон қилинди.
Shu yilning 25 iyulida Toshkent shahar advokatlar palatasining malaka komissiyasi ikki advokatning kasbiy odobi va malakasiga oid MXX mulozimi kiritgan taqdimnomani ko‘rib chiqdi va unda ilgari surilgan talabni rad etdi. Advokatlardan birining Ozodlikka aytishicha, ularning "islomchilikda" ayblanishiga iftor paytida og‘iz ochish uchun suv so‘ragani sabab bo‘lgan bo‘lishi mumkin.
Шу йилнинг 25 июлида Тошкент шаҳар адвокатлар палатасининг малака комиссияси икки адвокатнинг касбий одоби ва малакасига оид МХХ мулозими киритган тақдимномани кўриб чиқди ва унда илгари сурилган талабни рад этди. Адвокатлардан бирининг Озодликка айтишича, уларнинг "исломчиликда" айбланишига ифтор пайтида оғиз очиш учун сув сўрагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Sarlavhaga chiqarilgan savolni bugungi suhbatdoshimiz – AQShda yashayotgan jurnalist Jahongir Muhammadga bermadik – bu savol uning aytganlaridan paydo bo‘ldiki, uni Siz tinglovchiga berayapmiz. Savol javobi ustida o‘ylar ekansiz, suhbatni tinglang. Suhbatki, yangi telekanal haqida, yiliga to‘rttadan kitob yozadigan, ikkitadan shogird chiqaradigan yozuvchi-shoirlar haqida va umuman, har doimgiday, kunning gaplari atrofida.
Сарлавҳага чиқарилган саволни бугунги суҳбатдошимиз – АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бермадик – бу савол унинг айтганларидан пайдо бўлдики, уни Сиз тингловчига бераяпмиз. Савол жавоби устида ўйлар экансиз, суҳбатни тингланг. Суҳбатки, янги телеканал ҳақида, йилига тўрттадан китоб ёзадиган, иккитадан шогирд чиқарадиган ёзувчи-шоирлар ҳақида ва умуман, ҳар доимгидай, куннинг гаплари атрофида.
Кўпни кўрган яхшида! Албатта, 150 ка кирганим йўқ, лекин барибир анча-мунча нарсани кўриб қўйдим. Масалан, Горбачевнинг қайта қуриш йилларида ўзини ўзи қайта қурганларни кўрдим. Кўрдимгина эмас, мен ҳам ўзимни қайта қурдим: алоҳида “Қайта қуриш дафтари” тутишга мажбур қилишди ишхонада. Тутдик. Унга ўзимизни қайта қуриш режасини ёздик.
Бош вазир Шавкат Мирзиёев Қирғизистон пойтахтида 2 ноябрда бошланаётган халқаро учрашувга ўзи бормай, ўринбосарини жўнатди ва бу Ислом Каримовдан кейин кузатилаётган ва тобора тенденция кўринишини касб этаётган янгиликдир. Янгиликки, мамлакат раҳбарияти тамсил қилинадиган иккитомонлама ва халқаро учрашувларда илгари доим сояда юрадиган мулозимлар делегация раҳбари даражасида иштирок этмоқда.
Mustaqillikning dastlabki yillarida prezident Islom Karimov islohotlarning 5 tamoyili haqida ko‘p gapirar edi. Masalan, ulardan ikkinchisi “Davlat bosh islohotchidir”, degan tamoyil edi. O‘sha tamoyillar muallifi dafn etilgan kunda hech qachon tilga olinmagan yana bir tamoyil yaqqol ko‘rinib qoldiki, Televizor rukni muallifining quyidagi matni o‘sha tamoyil to‘g‘risida.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида президент Ислом Каримов ислоҳотларнинг 5 тамойили ҳақида кўп гапирар эди. Масалан, улардан иккинчиси “Давлат бош ислоҳотчидир”, деган тамойил эди. Ўша тамойиллар муаллифи дафн этилган кунда ҳеч қачон тилга олинмаган яна бир тамойил яққол кўриниб қолдики, Televizor рукни муаллифининг қуйидаги матни ўша тамойил тўғрисида.
Давомини ўқинг