тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Bir yaxshi gap aytib qo‘yish ehtiyoji saytimizning pana-puchmog‘ida bekorchilikdan mudrab yotgan “Televizor” ruknini uyg‘otishga majbur qildi. Sal kechroq aytilayotgan gap, lekin gap yaxshi bo‘lsa, menimcha, qachon aytsa ham bo‘laveradi. Gapki, Ozodbek Nazarbekovning qariyb ikki oy oldin “Yoshlar” ko‘rsatgan kontserti haqda.
Бир яхши гап айтиб қўйиш эҳтиёжи сайтимизнинг пана-пучмоғида бекорчиликдан мудраб ётган “Телевизор” рукнини уйғотишга мажбур қилди. Сал кечроқ айтилаётган гап, лекин гап яхши бўлса, менимча, қачон айтса ҳам бўлаверади. Гапки, Озодбек Назарбековнинг қарийб икки ой олдин “Ёшлар” кўрсатган концерти ҳақда.
Ўзбекистонда Энг Кичкина Катталарнинг ҳам эшиги фуқаролар учун ҳар доим очиқ. Бундай дейишга ҳужжатимиз бор. Ҳужжат Telegramдан келди. Ҳужжатки, Сурхондарё вилояти Шўрчи туман Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази идораси эшиги тепасидаги пешлавҳ
Касби (ҳарбий учувчи) гўзал чеҳрасию қадди-бастига номонанд Надежданинг 20 ойдан бери давом этаётган кўргиликларини ўйларкан, баъзи рамзларни кўрдимки, уларни тушунмоқ истаги билан психоанализ фани отаси Фрейд (Зигмунд Фрейд – 1856-1939) оқсоқолни OzodNazarга ғойибона таклиф қилдим.
Bayram - g‘alvirni ko‘taradigan dam. G‘alvirimizni Internetga soldik. O‘qib-o‘rganib, ko‘tarib oldik. So‘nggi bir yil ichida shov-shuv bo‘lgan, tarmoqlarda, saytlarda eng ko‘p tilga olingan o‘zbek qiz-juvonlar “g‘alvirda” qoldi. Qolganlari joyida qoldi.
Байрам - ғалвирни кўтарадиган дам. Ғалвиримизни Интернетга солдик. Ўқиб-ўрганиб, кўтариб олдик. Сўнгги бир йил ичида шов-шув бўлган, тармоқларда, сайтларда энг кўп тилга олинган ўзбек қиз-жувонлар “ғалвирда” қолди. Қолганлари жойида қолди. Жойида қолганлар кўп. Ғалвирга илинганлари Етти. Еттинчиси камроқ, Биринчиси кўпроқ тилга олинди.
Агар шу йиғидан кейин ҳам лоқайд қолган бўлсангиз, агар шу йиғидан кейин ҳам шуурингизда “Ўзбекистон ўз фуқароларига “виза” жорий этибди”, деган фикр пайдо бўлмаган бўлса – суюнинг: мақомингиз ўзгарибди, ўзбек мулозимлари қавмига қўшилибсиз.
Яқинда Фейсбукдаги саҳифамга тингловчиларимиздан биридан хат тушди. Ўзини Акмал, деб таништирган йигитнинг мактубини ўқирканман, тилимга бирдан “Арасотда қолган маданият” ибораси келди. Кейин бу иборани “Аросат маданияти”, деб қисқартирган бўлдим.
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланган кунда эшиттиришга таниқли публицист Шароф Убайдуллаевни таклиф қилдик. Шароф ака билан суҳбат, бир қарашда, “умуртқасиз” бўлди. Лекин, охир-оқибат, суҳбат пўлат умуртқали суҳбат бўлди...
Ёши 24 га тўлаётган мустақил Ўзбекистон билан 24 яшар ўзбек эр ва қизларининг қандай ўхшашликлари бору тафовутлари нимада? Нима учун Ўзбекистонда сиёсатшунослик сохта илм, деб эълон қилинди? Тожикистон Ислом уйғониши партиясини нега тақиқлаб қўйдилар? Бу саволларни Францияда истиқомат қилаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 25 август куни шаҳар айланди ва Тошкентнинг Эски шаҳарида қурилган бешта 5 қаватли уйни бориб кўрди. Ўзбекистон раҳбари 1966 йилда Тошкентда содир бўлган зилзилани ва ундан кейин қурилган уйларни эслаб, ўша “уйларда тошкентликлар эмас, уларни қургани келган одамлар яшаб қолган”и тўғрисида гапирган.
Сарлавҳага чиқарилган саволга тилга олинган жоменинг имом-хатиби Исҳоқ Муҳаммад (Исоқжон домла Бегматов) ўзи жавоб берди. У кишининг фикрича, маъвизаларини тинглаб келаётган қавми Интернетдан ҳам, қўл телефонларидан ҳам воз кечиши лозим. Чунки улар фитна ўчоғидир. Имом нима учун бу фикрга келди? Бу савол бизни яна сарлавҳага чиқарганимиз саволга қайтариб олиб борди ва уни бошқа саволларимиз қаторида сиёсатшунос Анвар Назировга бердик.
Болани мактабга тайёрлаш неча пулга тушади? Дарсликлар ижарасичи? Бек Баракада ёнғин бўлдими-йўқми? “Ўзкўргазмасавдо” ҳудудидаги бозорда 18 август куни юз берган ёнғиннинг қандай янги тафсилотлари бор? Нима учун ўзбекнинг боши ҳашардан чиқмайди? Ва ниҳоят, сарлавҳага чиқарилган саволни журналист Абдураҳмон Ташановга бердик.
Ҳайдаркўл – Ўзбекистондаги янги кўл. Бундан 45-50 йил муқаддам йўқ эди бу сув ҳавзаси. Бу кўл1960-йиллар охирида асосан Жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан оқиб келган ортиқча сувлар ҳисобидан пайдо бўлган.
“Қозоғистондаги пул алмаштириш шаҳобчаларида доллар тугаб қолди”, “Алматида пул алмаштириш шаҳобчалари ёпилиб қолди”, “Танга қулагани учун қозоғистонликлар чет эл валютасини сотиб олишга шошилмоқда” – булар турли ахборот воситаларининг 20 август куни хабарлари сарлавҳаларидир.
Қувилмай қолган шерларни Ўрмончи Ўрмон Кенгашига аъзо қилибди, баъзи қари шерларга “Ўрмон Қаҳри”, деган унвон берибди. Ўрмончи Унвондорлар бўйнига унвон нишонини тақибди. Нишон занжири тумшуқбанд билан тушовга уланган эканки, шерларнинг шерлигидан асар ҳам қолмаганмиш.
77 га тўлдийзми бугун, Ислом Абдуғаниевич? Улуғ ёш, табаррук ёш. Оллоҳ бизни ҳам Сизнинг ёшингизга етказсин! Эсингиздами, бир вақтлар орзуингизни айтгандингиз телевизорда: “Мен ҳам қариб, чойхонада чой ўгириб ўтирсам”, деб орзулагандингиз. 77 га тўлиб ҳам ўша орзуингиз орзулигича қолиб кетаётганидан афсус чекаяпман.
Таҳририяти Ўзбекистонда жойлашган podrobno.uz сайти 26 январь куни кечқурун рус тилида эълон қилган бир хабарни ўқидиму уни тўлиқ тушунишга ўрисчам етмай қолиб, ўзбекчасини излай бошладим. Хайрият, сайтнинг ўзбекча саҳифаси ҳам бор экан. Лекин бу бетдан излаганим хабарни топа олмадим. "Ўзинг учун ўл етим", дедим-да, русча хабарни ҳижжалаб ўзбекчалай бошладим.
Va birdan yengil bo‘pqoldi Hoji. Yengil turdi o‘rnidan. Joynamozga turdi. Takbir aytdi. Namozni boshladi. Yengil o‘qiy boshladi. Xushu‘ bilan o‘qiy boshladi. Mazza qilib o‘qidi. Salavotlarni aytdi. Uzun duo qildi. Namozni bitirdi. Tanasi rohat oldi. Ruhi orom oldi. Qushday yengilladi. Tanasi erib ketganday bo‘ldi. Bu shu qadar favqulodda yangi his ediki, hatto qo‘rqib ketdi. Beixtiyor o‘ng qo‘li so‘lini ushlab qo‘ydi.
Давомини ўқинг