тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ва бирдан енгил бўпқолди Ҳожи. Енгил турди ўрнидан. Жойнамозга турди. Такбир айтди. Намозни бошлади. Енгил ўқий бошлади. Хушуъ билан ўқий бошлади. Мазза қилиб ўқиди. Салавотларни айтди. Узун дуо қилди. Намозни битирди. Танаси роҳат олди. Руҳи ором олди. Қушдай енгиллади. Танаси эриб кетгандай бўлди. Бу шу қадар фавқулодда янги ҳис эдики, ҳатто қўрқиб кетди. Беихтиёр ўнг қўли сўлини ушлаб қўйди.
Islom Karimovning Qozog‘istonga safari to‘g‘risidagi xabar ketidan qozoq dashtidan boshqa bir xabar yetib keldi: bu mamlakatdagi dizaynerlar o‘zbekistonlik aroqpazlarga yangi brend yasab berishibdi. “Chayxana” ekan, yangi brend nomi. “Chayxana” so‘zi ostida inglizcha Uzbek Vodka, degan bitik; bitik ostida aroqqa omuxta qilingan ta‘mga ishora – biri “Limonnaya”, ikkinchisi “Osobaya”, uchinchisi “Pertsovaya”...
Ислом Каримовнинг Қозоғистонга сафари тўғрисидаги хабар кетидан қозоқ даштидан бошқа бир хабар етиб келди: бу мамлакатдаги дизайнерлар ўзбекистонлик ароқпазларга янги бренд ясаб беришибди. “Чайхана” экан, янги бренд номи. “Чайхана” сўзи остида инглизча Uzbek Vodka, деган битик; битик остида ароққа омухта қилинган таъмга ишора – бири “Лимонная”, иккинчиси “Особая”, учинчиси “Перцовая”...
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги Эркин кўчаси, 38- уйда яшайдиган Баҳром Абдураҳимовнинг айтишича, ўғлининг қамалишига ўзи сабабчи бўлиб қолган. “Ўғлимнинг жиноятга гувоҳ бўлиб қолганини билганимдан кейин уни ички ишлар бўлимига ўзим олиб бордим ва афсуски, ўғлимни жиноятга шерикликда айблаб қамаб юбордилар”, дейди ўғли қамалганидан буён унинг номини оқлашга уриниб келаётган ота.
Кейинги пайтларда "Ислом давлати" деб аталаётган радикал гуруҳ сафларида қўлида қурол билан юрган ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда ўз қаватларига бошқаларни ҳам даъват қилувчи видеороликларини жойлаштирмоқда. Блоггеримиз Сарвар Усмон ўшандай видеодаъватлардан бири муаллифи билан ғойибона баҳсга киришди.
O‘zbek tiliga davlat tili maqomini bergan qonun qabul qilinganiga 25 yil to‘lgan kuni hamkasbim tinglovchilarimizga yaxshi bir sovg‘a tayyorlabdi: shoir Erkin Vohidovning “So‘z latofati” kitobidan uzindilarni maza qilib o‘qidim.
Ўзбек тилига давлат тили мақомини берган қонун қабул қилинганига 25 йил тўлган куни ҳамкасбим тингловчиларимизга яхши бир совға тайёрлабди: шоир Эркин Воҳидовнинг “Сўз латофати” китобидан узиндиларни маза қилиб ўқидим.
O‘zbekiston Ichki ishlar vazirligi mamlakat bo‘ylab o‘tkazgan reydlari natijasida 842 ta fohishaxonani aniqladi, fohishalik bilan shug‘ullangan 1097 nafar shaxsni qo‘lga oldi. Bloggerimiz hisobicha, bu shaxslar yoppasiga jarimaga tortilsa, byudjetga 4 yarim milliard so‘mdan ortiq kirim bo‘ladi.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб ўтказган рейдлари натижасида 842 та фоҳишахонани аниқлади, фоҳишалик билан шуғулланган 1097 нафар шахсни қўлга олди. Блоггеримиз ҳисобича, бу шахслар ёппасига жаримага тортилса, бюджетга 4 ярим миллиард сўмдан ортиқ кирим бўлади.
Равшан аканинг Июнь воқеаларидан кейинги фаолиятини кузатган, унинг Интернетда тарқатган хабарларини, баёнотларини, мурожаатларию шикоятларини ўқиганларга Равшан ака Ўзбекнинг Ўшдаги Энг Катта Ҳимоячиси бўлиб кўринган бўлиши мумкин. Лекин бу нотўғри таассурот. Чунки Равшан ака ҳеч қачон Ўзбекнинг ҳимоячиси бўлган эмас...
Qizini fohishalikda gumon qilgani uchun Halimaxonning yuzini tirnagan Salimaxon shunday gumon qilgani uchun hukumatdan xafa bo‘lmaydi. Chunki hukumat tabiiy ofatday: zilziladay, suv toshqiniday bir kuch – fuqaroning xohish-irodasidan tashqarida. Konstitutsiyani eslamang. U sovet kishisining servantidagi yaltiroq choy qutiday: u ochilmasdi, u ichilmasdi, u chiroyga turardi, posonga turardi...
Қизини фоҳишаликда гумон қилгани учун Ҳалимахоннинг юзини тирнаган Салимахон шундай гумон қилгани учун ҳукуматдан хафа бўлмайди. Чунки ҳукумат табиий офатдай: зилзиладай, сув тошқинидай бир куч – фуқаронинг хоҳиш-иродасидан ташқарида. Конституцияни эсламанг. У совет кишисининг сервантидаги ялтироқ чой қутидай: у очилмасди, у ичилмасди, у чиройга турарди, посонга турарди...
Самимийлик кўчасидан ўтмаган, олдингизда бир гап, ортингиздан бошқа гап айтадиган, айтоврадигану айтганидан қайтоврадиган касни одамлар “Фалончининг иккита тили бор”, деб қўяди. Ўзбекистон ҳукуматининг тили иккиталиги ҳақида ёзмоқчи эканман, мен унинг (ҳукуматнинг) ҳужжат юритиш тили иккиталигини назарда тутаяпман, холос. Лекин ўқий бошлаганингиз матндан биринчи жумладаги маъно келиб чиқса, айб менда эмас, айб ҳукуматнинг ўзида.
Sarlavhani o‘qiboq qilichini yalang‘ochlagan millat ma‘naviyati qo‘riqchilari qahridan tushib tursin, qilichlarini qiniga solib tursin. Kinnachi: “Mening qo‘limmas, kinnachi momoning qo‘li” deganiday, ishtonu avrat to‘g‘risidagi gaplar mening gapim emas. Kecha bir hamkasbim islom.uz saytidan bir matnni ilindi. Matnning “Ayolning yotoq kiyimi qanday bo‘lishi kerak?” degan sarlavhasini o‘qib, peshonam tirishdi – o‘qimadim...
Сарлавҳани ўқибоқ қиличини яланғочлаган миллат маънавияти қўриқчилари қаҳридан тушиб турсин, қиличларини қинига солиб турсин. Кинначи: “Менинг қўлиммас, кинначи момонинг қўли” деганидай, иштону аврат тўғрисидаги гаплар менинг гапим эмас. Кеча бир ҳамкасбим islom.uz сайтидан бир матнни илинди. Матннинг “Аёлнинг ётоқ кийими қандай бўлиши керак?” деган сарлавҳасини ўқиб, пешонам тиришди – ўқимадим...
O‘tgan haftada matbuotda donetsklik separatchilar safida Ukrainaga qarshi kurashayotgan o‘zbek yigitining fotosurati paydo bo‘ldi. Surat ostida mana bu yozuv berilgan: “Qurollangan rusparast ayirmachi o‘zbekistonlik Baxtiyor Severskdagi ko‘chalardan birini nazorat qilmoqda”. Bu fotoxabar ko‘nglimda anchadan beri g‘imirlab yurgan bir savolni muayyan bir shaklga soldi.
Ўтган ҳафтада матбуотда донецклик сепаратчилар сафида Украинага қарши курашаётган ўзбек йигитининг фотосурати пайдо бўлди. Сурат остида мана бу ёзув берилган: “Қуролланган руспараст айирмачи ўзбекистонлик Бахтиёр Северскдаги кўчалардан бирини назорат қилмоқда”. Бу фотохабар кўнглимда анчадан бери ғимирлаб юрган бир саволни муайян бир шаклга солди.
Уятларга ўлиб бўлувдик. Ўлимларга кўниб бўлувдик. Ўзбекман дейишдан тона бошлаган, кимсан деса, чиғатойми, сартми, деб гап айлантирадиган бўпқолаёзгандик. Ана ўзбекнинг биттаси Волгоградда 83 га кирган бабушканинг номусига тегиб, ўлдириб қўйибди – бугун ўқийсиз.Бугун эса ҳадикни унутиб турамиз, уялишни унутиб турамиз. Бугун кўнглимиз - ғурурнинг ўрни. Миллат учун ғурур ўрни. Бугун Равшанбек, Абдуҳамидилло, Баҳодиржонлар куни...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 11 июнь кунги қарори билан 2014 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилаб берди. Уламолар белгилаб берган бу меъёрдан ўртача ўзбек оиласининг бир ойлик озиқ-овқатига неча пул кетишини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
O‘zim “karis” bo‘lsam ham, koreys qizni "sevgan" bo‘lsam ham, o‘sha go‘zalning qondoshlari yashaydigan yurt hanuzgacha men uchun o‘gay yurt. Shuning uchun tushunolmayapman o‘zbek qizlarining Koreyaga erga tegishni havas qilishini. Hech-hech tushunolmayapman. Va o‘qiydiganingiz tushunishga urinishdir...
Давомини ўқинг