тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Озодлик телетомошабини яқиндан бери "ФорумТВ"нинг ашаддий ишқибозига айланиб қолди. Гап-сўзларга қараганда, у яқинда бир фабрикага махсус бўйинрўмол тўқишга буюртма ҳам берган. Унда "ФорумТВ" деган ёзув бўлармиш. Хабарчилигини ташлаб телевизор кўришга ўтиб олган томошабинимиз, кеча кўрганларини қоғозга туширибдики, қуйида унинг ўша битикларини ўқишингиз мумкин.
Янгийўллик Давронбек отаси - фермер Турсунали Содиқов 16 апрел куни вафот этиши арафасида туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш пайтида туман ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан калтаклангани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходимига кўра, “янгийўллик фермернинг ўлими юзасидан шикоят ўрганилмоқда”.
Пойтахтдаги “Тез ёрдам” станцияларидан бирида ишлайдиган 22 яшар бу йигитни “Эркин микрофон” билан боғланишга OzodlikOnline эшиттиришининг сўнгги сонида муҳокама қилинган масала ундабди.
“Форум ТВ”нинг “Zo’r-Zo’r star” лойиҳаси шу кунларда якунига етай, деб қолди. Озодлик телетомошабини мазкур юлдуз инкубаторининг мухлис ва мухлискаларини қизиқтирадиган жиҳатлари таҳлилини уларнинг ўзларига қолдириб, эътиборингизни бошқа бир муҳим масалага қаратмоқчи.
Бу гапни қарийб 10 йилдан бери Россияда ишлаб юрган йигитдан эшитдик. йтишича, у мактабни 20 нафар синфдоши билан битирган. 21 ўқувчининг 4 нафаригина қиз бола эди. У туғилиб ўсган Жиззахнинг Дўстлигида ўша синфдош қизлар қолган, холос. Ўғил болаларнинг 15 нафари тирикчилик кўйида Россияда ишлаб юрибди.
Ота-онасиз қолганлиги учун “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланадиган болалар муассасани битириб чиққанидан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига биноан, давлат ҳисобидан уй-жой билан таъминланиши керак. Бироқ маҳаллий ҳокимиятлар ҳукумат қарорини бажаришга шошилаётгани сезилмаяпти...
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабарларида “маҳаллий жиноий гуруҳ лидери “Каратист” лақабли Аваз”, деб таърифланган, 2010 йил июнида бўлиб ўтган Ўш воқеалари давомида эса маҳалладошлари ҳимоячиси сифатида танилган 54 яшар ўшлик Аваз Довудов, яқинларининг айтишича, 1 апрелдан бери бедарак. Маълум бўлишича, Ўш воқеаларидан сўнг 8 ой қамалиб чиққан ва оиласи билан Москвада яшаётган Аваз Довудовнинг қўл телефони бир неча кун Қозонда топилган.
Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик айрим пенсионерлар¸ давлат муҳофазасида бўлиши лозим кексаларни қарздорга чиқариб¸ улар пенсияларининг каттагина қисмини чегириб қолиш амалиëти кенгайиб бораëтганидан хабар бердилар.
"Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди!" деган нақлнинг миллат зеҳниятига чуқур ўрнашиб кетгани бор гап. Оддий ўзбекистонликлардан Озодлик таҳририятига келаëтган мактуб ва мурожаатларга қаралса¸ бундай зеҳниятнинг¸ ўзбек журналистлари шуурига ҳам сингиб кетгани кўрилади.
Ўзбекистоннинг жазирама ёзида одамни совуқ чой сақлайди, музқаймоқ сақлайди. Бас, шундай экан, музқаймоқ мавсуми арафасида у ҳақда икки оғиз гап айтишга қарор қилдик. Қолаверса, бу мавзуни тилга олишга бошқа бир сабаб ҳам бор.
Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий ҳаёти янгиликларини ёритувчи ва таҳлил қилувчи муқобил онлайн матбуотнинг аксари шу кунларда асосан молиявий муаммолар боис¸ ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиш даражасига тушиб қолган.
Куни-кеча Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри осмонида номаълум учар жисм кўрингани айтилмоқда. Гувоҳлардан бирининг айтишича, осмонда нур таратган 7 номаълум жисм ранги ва шаклини ўзгартириб, 3-5 дақиқа давомида ҳаракатланган.
Ўзбекистоннинг тўққизта давлат байрамидан бири бўлган Наврўз байрамининг мамлакат Президенти иштирокидаги асосий тантаналари аввало табиат, қолаверса, қонун билан белгилаб қўйилган кун - 21 мартда эмас, балки икки кун олдин – 19 март куни ўтказилди.
Ўзбекистон президентига кўра, ўзбек ўғил-қизларининг ўртача бўйи 5 йилда салкам 2,5 сантиметрга ўсган. Японларнинг ўртача бўйи эса, сўнгги бир асрда 10 сантиметрга ўсган, холос. Лекин “Жамият ва қонун”нинг бугунги сони бу ҳақдагина эмас. Асосий гап бўй билан боғлиқ бошқа масалада...
Ўзбекистонликлар Россиядан жўнатаётган пул ҳажми 2012 йили қарийб 30 фоизга ортди. Россия Марказий банки маълумотларига қараганда, 2012 йили Ўзбекистонга Россиядан 5 млрд. 693 млн. доллар жўнатилган.
Аëлларга ҳақ олиб бериш иддаоси билан майдонга чиққан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Озодлик мухбири ўзбек жамиятининг турли қатлам ва турли авлодига мансуб хотин-қизларга шундай савол билан мурожаат қилди.
Ўзбеклар чучварани хом санаб қўйишга ўрганиб қолмаяптими? Ўзбеклар жўжани баҳордаёқ санаб қўймаяптими? Ўзбеклар ёзганнинг ўзи ҳам, ёзилганни ўқиган ҳам ишонмайдиган хабарларга кўникиб қолмаяптими? "Икир-фикрлар"ини юритар экан, муаллиф охир-оқибат шу саволлар қаршисида қолади.
Қорасувлик бир савдогар йигит 4 феврал куни Озодликка қўнғироқ қилиб, менинг бухороликларга бир мурожаатим бор, эшиттириб қўйсангизлар, деб илтимос қилди. Қирғизистоннинг Қорасувида ишлайдиган бу йигитнинг Бухорою унинг аҳолисига нима алоқаси бор? Сабр қилсангиз, бу ҳақда ҳам айтамиз.
Жиззах вилояти, Жиззах туманидаги Тоқчилик маҳалласида яшовчи Мамиржон Азимовнинг айтишича, унинг ҳамқишлоқлари номидан январ ойида Ўзбекистон президенти номига ва бир нусхаси Озодлик радиосига жўнатилган хатнинг қисқа мазмуни сарлавҳага чиқарилган жумлада акс этади.
Озодлик пойтахтдаги манбалари йирик бозорларда савдогарлар саросимада экани, баъзилар товарларини арзон-гаровга сота бошлагани, баъзилар эса савдони тўхатиб қўйганини хабар қилди. Бу саросиманинг валюта айирбошлашнинг янги тартиби ҳамда импортни чеклашга оид қарордан келиб чиққани айтилмоқда.
Давомини ўқинг