тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти тарқтатган баëнотга кўра¸ қамоқда сақланаётган ҳуқуқ фаоллари Ҳабибулло Оқпўлатов билан Дилмурод Саййиднинг соғлиғи жиддий ташвиш уйғотадиган даражада оғирдир.
Бу йил қиш мавсумида юзага чиққан мисли кўрилмаган энергетик бўҳрон Ўзбекистонда бошланган баҳорги пишиқчилик нарху навосига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Қаҳрамон кўрмаса, Паҳлавон кўрмаса, улар билан боғчаларга қатнайдиган бошқа қаҳрамон ва паҳлавонлар кўрмаса, "Ўзбекистон" телеканалининг соат 16:00 да бошланадиган “Эртаклар – яхшиликка етаклар” кўрсатувини ким кўради?
“Тўйлар ҳақидаги “муаммо” ўзбек халқининг асосий муаммосига айлантирилаётганига мутлақо хайронман”, деди таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев Озодлик билан суҳбат чоғида.
Жума куни Озодликка Андижон вилоятидан Садирохун Сўпиев мурожаат қилиб, Қорадарё соҳилидаги шоли экиладиган майдонлар туман ҳокимлиги қарори билан тортиб олинаётгани тўғрисида шикоят қилган эди.
Бу шикоят билан Озодликка Андижон вилоят, Олтинкўл туман Маслаҳат қишлоғидан Садирохун Сўпиев мурожаат қилди.
Пойтахт Тошкентда кучли жала келиб кўп жойни сув босиб турган бир пайтда бу ҳақда лом-мим демаган Ўзбекистон телеканаллари Бразилиядаги тошқин ҳақида хабар қилди...
“Эркин микрофон”га Қашқадарё вилоятидан қўнғироқ қилган тингловчимизнинг бу гапи томдан тараша тушгандай эшитилди.
"Эркин микрофон"га Бухоронинг Қоракўлидан қўнғироқ қилганлардан бири туман бозорининг қип-қизил чўлга кўчиралаётганидан норози бўлиб гапирди.
Телевизорнинг бугунги сонидан информациядан бошқа нарса кутманг. Информацияки¸ информацион дастурлар тўғрисида информация.
Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири, Жалолобод суди томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Қодиржон Ботиров устидан чиқарилган ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти 12 апрел куни 29 нафар хоразмлик меҳнат муҳожири одам савдоси қурбони бўлгани тўғрисида хабар қилди.
Шу кунларда Евроньюс телеканали Ўзбекистон иқтисодиёти тўғрисида реклама ролиги намойиш қилмоқда. Телевизор эшиттиришининг бугунги сони мавзуини Ўзбекистон ҳукумати пулига намойиш қилинаётган ана ўша тарғибот ролиги белгилаб берди.
Ўзбекистондаги аксарият шаҳарлар, жумладан Фрағона шаҳри марказий кўчалари бўйидаги уйлар бузилиб, ўрнига янгилари қурилмоқда.
Качалово бозоридаги темир қутида ëниб кетган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарга муносабат билдирган муҳожир шундай фикрда.
Реклама савдонинг мотори эканини яхши биласиз. Реклама телевидениенинг ҳам мотори эканлиги тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз?
Ўзбекистон расмий ва ярим расмий нашрлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида мактаб ўқувчиларига бепул сут берилаётгани тўғрисида хабар тарқатди.
Инсониятни асрлардан бери ўйлантириб келаётган бу савол душанба куни БМТда ўтказилган мунозарада муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати "Шароити мураккаб ерларда давлат эҳтиёжи учун 2011 йили пахта етиштирган фермер хўжаликларига молиявий кўмак кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлади.
Ўзбекистонлик талаба қанча стипендия олади? Бир кунлик сарф-ҳаражати қанча? Ижарага олган уйи учун неча пул тўлайди?
Давомини ўқинг