тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Чучвара ейишдан мақсад - гўшт ейиш. “Ахборот” кўришдан мақсад – ахборот олиш, янгиликларни билиш.
"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан бири Ўзбекистондан, бири Россиядан қўнғироқ қилди. Бироқ иккаласи ҳам ўз Ўзбекистондаги муаммолардан гап очди.
Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотларнинг Тошкент бозорларидаги нархлари ўтган йилнинг шу давридаги нархларга қараганда камида уч бараварга ортиб кетди. Нарх динамикасидаги бу кескин ўзгариш қиш мавсумида иссиқхоналарга газ берилмагани билан изоҳланмоқда.
22 март куни Тошкентнинг Алишер Навоий боғида ўтказилган Наврўз тантаналарининг бош раққоси¸ уни телевизордан томоша қилганлар назарида¸ президент Ислом Каримов бўлди.
Ўш қирғини ҳақидаги “Ўтмиш ва келажак оралиғида” фильмини Ўзбекистон ҳудудида намойиш қилиш тақиқлаб қўйилди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги ўзининг бу ҳақдаги қарорини 16 март кунги хати билан фильм муаллифи кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудовга маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 16 март куни Тошкент шаҳар Xалқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида қилган нутқида “ишсизлик” атамасини ҳам истеъмолга киритди.
"Эркин микрофон"га Санкт-Петербургдан қўнғироқ қилган марғилонлик йигит Озодликни энди таниган бўлсада, "унда президентни ёмонлашади", деган гаплардан хабари борлигини айтди.
Тожикистонда тиббий хизмат кўрсатиш расман бепулдир. Бу мамлакатда дўхтирлар ёки касалхоналарни тақчил, деб ҳам бўлмайди. Бироқ шунга қарамай, кўплаб беморлар даво излаб табибларга мурожаат қилмоқда.
Бу йил Навоий вилоятида коттеж типидаги 500 та уйдан иборат 20 та янги турар-жой массиви пайдо бўлади. Бу ҳақда хабар қилган Олам.уз сайтига кўра, янги уйлар вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларида қурилади.
"Эркин микрофонга қўнғироқ қилган бахмаллик (Жиззах вилояти) тадбиркор Очил Мирзаев бу гапни ўқитувчи укаси олган 560 минг сўмлик маошга таяниб айтди.
Бу сафар Телевизорда кўзимиз тушиб қолган ижтимоий реклама ҳаёлимизга учириб келган ўйлар билан чекланишга тўғри келадиганга ўхшайди.
Собиқ Совет республикаларининг баъзиларида шахсга сиғиниш феномени йиллар давомида турмушнинг ажралмас қисми бўлиб қолаётгани Сталин вафоти кунида бу саволни ўртага ташлашимизга баҳона бўлди.
Семизликни қўй кўтарсин, аччиғимизни ҳарф. Ҳарфлар ҳам бисёр - нақ ўттиз олтита. Демак, тутоқиб турганда камида ўттиз олти марта хумордан чиқиш мумкин.
“Шу кунда бир миллиарддан зиёд бола дунёнинг аҳолиси зич бўлган энг йирик шаҳарларида яшамоқда ва уларнинг мутлақ кўпчилиги электр қувватисиз, сувсиз уйларда истиқомат қилгани ёки таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлгани учун қашшоқларнинг қашшоғидир”, дейилади БМТнинг сешанба куни эълон қилинган ҳисоботида.
Марғилонлик 28 яшар Толибжон Эсонов яқинлари Россияга ишлашга кетган бу йигитнинг Ўзбекистонда қидирувда экани эълон қилингач¸ йўқолиб қолганини айтмоқда.
Ғовак пахтақанддай шираси чип-чип, лекин сира ғози йўқ бу гаплар бирин-кетин сўл қулоқдан кириб, ўнг қулоқдан чиқаверди.
"Эркин микрофон"га Санкт-Петербургдан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири билан суҳбатни бу ибора хаёлингиздан ўтаверади.
1999 йилнинг 16 феврал портлашларидан кўп ўтмай уларга алоқадорликда айбланиб қарийб 30 киши турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган, баъзилари ўлимга маҳкум этилган. Хўш, қамалганларнинг тақдири не кечди?
Бошловчиларининг бири гўзал, иккинчиси кўркам бўлгани учунгина кўрса бўладиган “Ойдин ҳаёт”нинг пистага бағишланган сонини кўркам бошловчи “Саховатли неъматларимизнинг қадрига етайлик. Зеро табиатнинг ўзи энг буюк шифокордир” деб якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мамлакат Бош прокурори киритган порнографик маҳсулотлар тарқалишига қарши курашни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Давомини ўқинг