тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 7 февралда қабул қилган “Фанлар академияси таркибини оптималлаштириш ҳамда илмий муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга биноан бир қатор илмий муассалар тугатилади, баъзилари қайта ташкил қилинади.
Хорижга¸ хусусан Кореяга чиққан ўзбек қизларининг ҳаммаси бузуқ¸ деяëтганлар сал ўйлаб гапирсин¸ бу ерда аксарият ҳалол меҳнат қилиб¸ ҳалол луқма билан бола боқмоқда¸ дейди Кореядан гапирган Феруза.
Ўтмишда ўзбекнинг келинлари болалари турмаса, навбатдаги бувагига Турсунбой ё Ўлмасбой, деб исм қўярди. Шу кунда ҳам бор бу ирим. Ирим ўлмаган экан - унда жон бор.
Ўзбек адиби Исажон Султон АҚШнинг Чикаго шаҳрида чоп этиладиган “Лексикон” журналининг 2011 йилги адабий танлови ғолибларидан бири, деб эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти қабул қилган қарорга биноан Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Янги тарих маркази тугатилиб, унинг ўрнига Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши тузиладиган бўлди.
Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини текширишга киришган бир пайтда нодавлат нашрлари махсус кўрсатув нишонига айланди.
Қирғизистон бош прокурори Аида Салянова 2 феврал куни мамлакат парламентида қилган чиқишида қирғизситонлик ўзбеклар лидери Швеция фуқаролигини олганидан жиғибийрон бўлиб гапирди.
Биринчи февралдан бошлаб Туркия ҳукумати мамлакатда нолегал яшаб турган муҳожирларга қарши курашни кучайтирди.
Кеча телевизорни кўриб ўтириб, бир кадрдан юрагим “шиғғ” этиб кетди. Шиғиллаган юрак қишнинг қаҳратонида кўкариб кетган сўл қўлида чинни сиёҳдон кўтариб, кўкариб кетган ўнг қўлида қулфи ялтироқ сўмка кўтариб кетаётган болани - 60-йиллардаги ўзимни эслади.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати “Фуқароларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритди.
Санкт-Петербургда бахтсиз ҳодиса қурбонлари бўлган беш нафар ўзбекистонлик заҳарланишдан эмас, ис газидан ўлган. Марҳумларнинг яқинлари мутахассисларнинг бу хулосаси ҳақида Озодликка маълум қилди.
“Агробанк”нинг Қашқадарё вилоят Ғузор туман шўъбаси собиқ раҳбари устидан суд жараёни шу кунларда давом этаяпти. Ўқитувчиларнинг ҳақини қайтариб бериш масаласи суд ҳукми чиққанидан сўнг ҳал қилиниши мумкин.
Эййёмон қилдие! Ёмон қилди! Шунақаям савол берадими?! Президентга-я?! Ўзбекнинг кўзи кўриб, қулоғи эшитмаган савол берди!
Бугун "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз қишнинг асосий мауммоси - электр тақчиллигидан гапиришди.
“Тошавтобустранс” вакили Янги йилдан йўлкира нархи ошмайди, 600 сўм эди ва шундай бўлиб қолади, деди.
Россияда бундан икки ҳафта аввал ўғирлаб кетилган Рустам Зоҳидов Самарқанд МХХсида ушлаб турилибди.
“Ҳафта саволи” рукнининг бугунги саволи президент янги йил табригида берган ваъдасидан келиб чиқди.
30 декабр куни Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлар билан ана шу савол атрофида суҳбат бўлди.
Булоқбошида ўтказилган байрам тадбиридан чиқиб Озодликка сим қоққан Нишонбой ака шундай дейди.
Ким Чен Ир билан видолашув жараёнида кузатилган манзара тоталитар тузумлар табиатини тушунишга ёрдам берадиган ёрқин иллюстрациядир.
Давомини ўқинг