Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Расмий Тошкент Бишкек ҳукуматига Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш жараёнини қайта жонлантириш ва бу масаладаги шартномани тезроқ имзолашдан манфаатдор эканини ўз элчиси орқали шама қилди. Чегараларни аниқлаш бўйича давлатлараро комиссия фаолияти сўнгги йилларда бир неча марта музлатиб қўйилган эди.
Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш ҳақи 1 сентябрдан 15 фоизга оширилди. Бунинг ортидан контракт нархининг энг паст кўрсаткичи деярли 6 миллион сўмга, контракт пулининг энг юқори даражаси эса деярли 10 миллион сўмга яқинлаб қолди.
Ўзбекистон президентига йўллаган 2500 ёзма шикояти бир неча йиллар давомида кўриб чиқилмаётгани ҳақидаги 28 саҳифали аризасини Тошкентдаги АҚШ элчихонаси орқали 12 июнда Ўзбекистонга келган БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга етказмоқчи бўлган ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамовга нисбатан Шайхонтохур туман суди “муомалага лаёқатсиз", деб ажрим чиқарди.
“Исломий давлат” гуруҳи илк марта қирғизистонликларга видеомурожаат йўллаб, қирғиз мусулмонларнинг барчасини “куфр ва мунофиқлар” ўлкасидан ҳақиқий “ислом давлатига ҳижрат қилишга” ҳамда жиҳодга чақиргани айтилмоқда. YouTube порталига жойланган ва кейинчалик олиб ташланган видеомурожаатда ўзини “Исломий давлат”га мансублигини иддао қилган қирғизистонлик шахс қирғиз тилида гапирган.
Тошкент вилоятининг Бўка шаҳар марказий касалхонасида ишловчи Дилбар, Ирода ва Маҳлиё исмли уч ҳамшира қиз 24 июль куни мажбурий тарзда пахта чопиғига чиқарилган пайтда фермерлар томонидан тоза сув берилмагани оқибатида заҳарланган ва ҳушидан кетган. Гувоҳларга кўра, бу пайтда ҳаво ҳарорати 45-50 даражага яқин бўлган, фермерлар эса ҳашарчи қизларга ичиш учун ариқ сувидан олиб келиб берган.
AQSh Davlat departamenti O‘sh voqealarida ayblanib umrbod qamoqqa hukm qilingan etnik o‘zbek inson huquqlari faoli Azimjon Asqarovga mukofot bergani ortidan Qirg‘iziston Bosh vaziri Temir Sariyev AQSh bilan hamkorlik bitimini bekor qilish to‘g‘risidagi qarorni imzoladi. O‘zbek milliy madaniy markazi esa "Azimjon Asqarovning kimligini bilmaymiz, bilishni ham istamaymiz" qabilida bayonot tarqatdi.
АҚШ Давлат департаменти Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровга мукофот бергани ортидан Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев АҚШ билан ҳамкорлик битимини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ўзбек миллий маданий маркази эса "Азимжон Асқаровнинг кимлигини билмаймиз, билишни ҳам истамаймиз" қабилида баёнот тарқатди.
АҚШнинг ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга Инсон Ҳуқуқлари ҳимоячиси мукофотини бериш қарорига жавобан Қирғизистон ҳукуматининг Бишкек билан Вашингтон ўртасида 22 йил аввал имзоланган ҳукуматлараро ҳамкорлик келишувни бир томонлама равишда бекор қилиш таҳдидига Қўшма Штатлар элчихонаси 18 июль куни жавоб қайтарди.
Бишкекда 16 июль куни кечқурун ўтказилган махсус амалиёт пайтида террорчи гуруҳга мансублиги иддао қилинаётган 6 одам ўлдирилди, 5 киши қўлга олинди. Амалиёт пайтида шаҳар марказида фуқароларга тегишли 5 та уй ёниб кетган.
15 июль куни Тошкентга келган Россия Tашқи ишлар вазири Сергей Лавров православ черкови вакиллари билан ўтказган учрашувида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки фуқаролилик масаласи яқин йилларда ҳал этилмайдиган муаммо эканини таъкидлади.
Навоийлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилдора Боймуродова 90 ёшли холасининг ҳуқуқини ҳимоя қилиб пикетга чиққани учун маҳаллий ҳокимият томонидан босимга учраётгани ва суд ижрочиси томонидан калтакланганини иддао қилмоқда. Маҳаллий маъмурлар Озодликнинг мазкур иддао юзасидан сўровига жавоб беришдан бош тортди.
Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари Исфара шаҳрида ўтган музокараларда чегарада фуқароларга қарата ўқ отмаслик ҳақида келишиб олди. Мазкур келишув 6 июль куни қирғиз-тожик чегарасида ўқ отилгани оқибатида 18 ёшли тожикистонлик йигит ҳалок бўлгани ортидан имзоланди.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 6 июль тушдан кейин икки давлат чегарачилари ва Сўғд вилоятининг Исфара туманида яшовчи бир гуруҳ аҳоли иштирокида содир этилган отишмада тожикистонлик 18 ёшдаги ўсмир ҳалок бўлди ва бир тожик чегарачиси яраланди.
Янгийўллик Марина Попова 18 ёшли ўғли Борис Ни қотиллик гувоҳи бўлгани учун бир неча кундан бери ноқонуний равишда ҳибсда сақланаётгани ва бунинг сабаблари ҳақида Янгийўл Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳеч қандай тушунтириш берилмаётганини иддао қилмоқда. Янгийўл милицияси расмийси эса гувоҳ Борис Ни 2 кун олдин бошқармадан олиб кетилгани, аммо унинг қаерда сақланаётганини айтишга ҳақли эмаслигини билдирди.
Қирғизистон президенти 2014 йил учун топширган солиқ декларациясида 1 миллион 281 минг 609 қирғиз сўми миқдорида иш ҳақи олганини маълум қилган. Қирғиз президентининг ойлиги 2013 йилга нисбатан 450 долларга кўпайган. Парламент раиси Асилбек Жээнбеков эса 2014 йилда президентга нисбатан икки баробар кўп даромад топган.
Қозоғистон Сирдарёда балиқчилик қилаётган фуқаросининг Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилишига кескин норозилик билдирди ва бу борада Тошкентга норозилик нотаси топширади. Бу ҳақда 30 июнь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.
O‘zbekiston-Qirg‘iziston chegarasida ikki davlat chegarachilari o‘rtasida sodir etilgan otishmada bir o‘zbek chegarachisi yaralangani aytilmoqda. Qirg‘iz tomoni otishma o‘zbek chegarachilari chegarani nazorat qilish tartibini buzgani ortidan yuz berganini bildirdi. O‘zbekiston bu borada hozircha rasmiy ma‘lumot bergani yo‘q.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида содир этилган отишмада бир ўзбек чегарачиси яралангани айтилмоқда. Қирғиз томони отишма ўзбек чегарачилари чегарани назорат қилиш тартибини бузгани ортидан юз берганини билдирди. Ўзбекистон бу борада ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.
Давомини ўқинг