емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ўзбекистон Олий суди икки йилдан бери қамоқда қолаëтган журналист яқинларининг бир ярим йил аввалги аризасини қайта ўрганиб, кутилмаганда Солижон Абдураҳмонов ишини қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди. Бу хабар¸ журналист яқинлари кўнглига янги умид солмай қолмади.
Паркент туманидаги Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ёқубов 16 миллион сўмдан зиёд жаримага тортилганига норозилик билдириб, апелляция тартибидаги шикоят аризаси ёзди. Суд ҳукмига кўра, Ëқубов халқ мулкини ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганликда айбланди.
Ўзбекистонда пойтахт Тошкентдан тортиб вилоятларга қадар бензин тақчиллашиб бораëтган айни кунларда бу хабарни 23 июл куни Озодликка сим қоққан бухороликлардан бири еткизди.
Ихтиëрий жарроҳлик контрацепцияси деб аталсада, ушбу амалиëтнинг айрим ҳолларда мажбурий тарзда қилинганига оид даъволар мавжуд. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси асосида бундай жарроҳлик амалиëтларини бевосита ўтказиб келаëтган мутахассиснинг Озодликка айтишича, ҳозирга қадар стерилизация тавсия қилинган аëлларнинг қарийб ярми бичиб бўлинган.
Президент Каримов 7 миллион тоннага яқин ғалла етиштирган ғаллакорларни қутлаб, уларга таъзим бажо қилаётган шу кунларда, мустақил таҳлилчилар бу йилги ғалла хирмони ҳам қўшиб ёзишлар ва кўзбўямачиликлар маҳсули деган иддоани билдираяптилар.
Гулистонлик 21 ёшли Илҳом Мирзакаримов 9 ёшли болакайни зўрлаганликда айбланиб ҳибсга олинди. Сирдарарё вилоят Гулистон шаҳар суди қарорига кўра, педофилияда айбланаётган Илҳом Мирзакаримовнинг яқинлари жабрдийда яқинларига босим қилишаяпти.
Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган кузатувларга қараганда¸ йигирма кун аввал бир кило мол гўштини 8500 сўмдан харид қилиш мумкин бўлса, айни пайтда бир кило гўшт камида 9500 сўм туради. Асосий истеъмол моллари нархининг ошиши қисман¸ бензин тақчиллашгани билан изоҳланмоқда.
16 июл куни Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева мамлакат жанубига қуролсиз халқаро кучлар жойлаштирилиши ва қонли воқеаларни ўрганиш учун ЕХҲТ, Европа иттифоқи, БМТ вакилларидан иборат халқаро комиссия тузилишини маълум қилди.
14 июл куни Тошкент шаҳридаги ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ёппасига бензин тақчиллиги кузатилди. 15 июлдан бошлаб Тошкентда яна бензин пайдо бўлди¸ 16 июл куни эса аксар шаҳобчаларда бензиннинг ярим кунлик сотувга етгани айтилмоқда. Айни пайтда вилоятларда вазиятнинг янада оғирлиги кузатилмоқда.
Красноярск ўрмонларида қул каби ишлатилган қашқадарёлик 64 нафар меҳнат муҳожири Ўзбекистонга депортация қилинганидан кейин ўзларини ёллаган ташкилотлардан ваъда қилинган пулни ололмаётганини айтмоқдалар.
"Бу ўғри¸ муттаҳамларни қарайдиган одам бўладими бу дунëда? Ë ўлиб кетамизми мана шунақа қилиб?" дейди Озодлик орқали президент Каримовга мурожаат қилган ўзбекистонликлардан бири.
17 июн куни навоийлик 63 ёшли Суннатилло Зариповнинг ўлиги қамоқхонадан уйига жўнатилди. Марҳумнинг яқинларига кўра, сиёсий айбловлар билан 15 йилга қамалган Суннатилло Зарипов қамоқхонада қийноқлар қўлланилгани натижасида оламдан ўтган.
дер экан Россиянинг Кимрай шаҳрига ишлагани бориб¸ у ерда иш берувчи томонидан алданиб¸ на иш¸ на пул ва на бошпанасиз қолган Руслан исмли ўзбекистонлик йигит.
Ўтган асрнинг 60-йилларида космонавт бўлишга иштиёқманд бўлган авлоднинг неваралари бугунги кунда пултопар касблар орзусида. Улар учун муайян касб-корнинг у қадар муҳим эмаслиги, қайси соҳа даромадлироқ бўлса ўшанга мойиллик кучлилиги кузатилади.
СССР даврида Қора денгиз бўйи ва Европа курортларида дам олган ўзбекистонликлар учун бугунги кунда маҳаллий санаторийларда дам олиш ҳам орзуга айланди. Аксар ўзбекистонликлар санаторий ва курортларда дам олишга молиявий жиҳатдан ожиз эканликларини айтадилар.
1 июлдан бошлаб бензин ва дизел ёнилғиси 15%га қимматлади. Бензин нархи кўтарилиши ортидан бутун жабҳаларда қимматлаш пойгаси бошланиши кузатилгани боис таҳлилчилар бу қимматлашнинг мамлакат аҳолиси иқтисодий вазиятини янада оғирлаштиришини айтмоқдалар.
Ўзбек эстрадасининг 25 йиллик юлдузи Юлдуз Усмонова Озодлик билан суҳбатда ўзининг нима сабабдан Туркияга чиқиб кетганига оид саволларга жавоб беради¸ Туркиядаги ижоди ҳақида ҳикоя қилади.
3 июл куни ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Аргентина-Германия ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни бошқаради. Жанубий Африкада ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларидан бири ҳисобланган ушбу ўйин финал олдидан финал дея баҳоланмоқда.
"У ҳам бўлса¸ бу халқнинг ўз юртида қадр топмай¸ ўз ерида иқтисодий имкон топмай¸ бошқалар хизматкорига айланганида"¸ дейди ўзбекистонликлардан бири.
Айни кунларда электр энергияси учун аввалдан ҳақ тўлаш тизими Тошкент шаҳрининг тўртта туманида синовдан ўтказилаяпти. Агар синов натижалари ижобий бўлса, бу тизим 2011 йил охирига қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий қилинади. Расмийлар бу қоидани мақтаса¸ аксар тошкентликлар ундан норози.
Давомини ўқинг