тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзбекистон вилоятларидан олинаётган норасмий хабарларга қараганда, далаларда пахта тугаган, шаҳарлик ҳашарчиларни ушлаб туришга арзийдиган ҳосил йўқ. Лекин ҳамма ҳашарчиларни қайтариш ҳақида Тошкентдан буйруқ келишини кутмоқда.
Европа Футбол Федерацияси - УЕФА президенти Мишел Платини Марказий Осиё сафарини Ўзбекистонда якунлади. ХХ асрнинг буюк футболчиси сифатида тан олинган Платинининг сафари минтақа футболи учун нима беради?
Бундан 9 кун муқаддам – 1 октябр куни Ўзбекистонда алкоголли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотлари чакана савдосини аввал берилган рухсатномалар билан амалга ошириш тўхтатилди. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 март кунги 65- қарорига биноан ароқ-вино ва тамаки сотувчи дўконлар тегишли қонунлар талабларидан келиб чиқиб, агар зарурат бўлса, ўз жойини ўзгартириши ва янги лицензия олиши керак эди. “Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қарор матнида ўша талаблар нималардан иборат эканлиги айтилмаган, лекин мавзу юзасидан эълон қилинган хабарларда, гап ароқ сотувчи дўконларни болалар муассасаларидан муайян узоқликда жойлаштириш ҳақида борганлиги ўқиш мумкин.
Бугун хабар ёзяпману қулоғим Фарруҳда: тингловчилар билан гаплашаркан, "Тошкент аэропортига кимнинг номини берган бўлардингиз?" деб сўраб, уларни хит қилди. Прага аэропортига Вацлав Ҳавел номи берилганидан гула кўтарди-да!
Грузия Президенти Михаил Саакашвили етакчилигидаги “Бирлашган миллий ҳаракат” 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида мағлубиятга учради.
1 октябр куни бошланган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Туркманистонга икки кунлик расмий ташрифи Россия Президенти Владимир Путиннинг 5 октябр куни Душанбега қиладиган сафари арафасига тўғри келмоқда.
Жиззахлик норасмий манбадан олинган бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Айни пайтда Жиззах вилоятида қўйлар қирилишига сабаб бўлаётгани айтилаётган вакцина таркиби тўғрисида ҳанузгача аниқ хулоса чиқарилгани йўқ.
Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамларни ўтказишга оид пойтахт ҳокими қабул қилган қарор “Эркин микрофон” эшиттириши доирасида ўтказганимиз мухтасар сўров мавзуини белгилаб берди.
Президентликка сайлангач¸ хорижга илк сафарини Тошкентдан бошлашни анъанага айлантирган Владимир Путин¸ учинчи бор президентликка қайтганидан сўнг Ўзбекистон эмас¸ балки Қозоғистон ва Қирғизистонга алоҳида эътибор кўрсатишни лозим топди.
Ўзбекистонда қарийб 10 миллион мижозга эга бўлган энг йирик мобил алоқа оператори МТС-Ўзбекистон бошқарувчилари устидан чиқарилган ҳукм ҳақида давлат телеканаллари лом-мим демади.
Россия Федерацияси Таълим вазирлиги шу кунларда синфдан ташқари ўқиш учун 100 та китоб рўйхатини тузмоқда. Ўзбек мактаблари учун ҳам шундай рўйхат тузиладиган бўлса, унга қандай китоблар киритилиши лозим?
31 август куни Озодликка мурожаат қилган оддий ўзбекистонликлардан ана шу саволга жавоб беришни сўрадик.
Мустақиллик арафасида Ўзбекистондаги энг йирик "Бунëдкор" стадионини қабул қилиб олган президент Ислом Каримов¸ Яратгандан "шунга ўхшаш ютуқлар"дан яна кўпига етказишни сўради.
“Ўзбекистонни танқид қилавериш яхшимас. Лекин мен машина олмоқчийдим устига $2000 сўрашди”. “Эркин микрофон” билан Скайп орқали боғланган меҳнат муҳожирларидан биридан чиқди бу гап.
23 август куни Европада барча тоталитар ва авторитар режимлар қурбонлари хотирланди. Айни пайтда дунëдаги қаттиққўл авторитар режимлар рўйхатида қолаëтган Ўзбекистонда режим қурбонлари сони ортиб бормоқда.
Айрим мустақил нашрларга кўра¸ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ва чегарачиларига контрабандага аралашган ҳар бир кишига қарата ўт очиш буюрилган. Айни пайтда иқтисодчилар¸ бугунги ўзбек бозори тегирмонини контрабанда моллари юритаëтганини айтадилар.
Андижондан қўнғироқ қилганлардан бирининг айтишича, давлат авто-назорати ходимлари шаҳар марказидан ўтиш учун машиналардан "бож" олмоқда.
Халққа нисбатан бу ҳақоратмуз ташбеҳни суяги амалдорлик курсисида қотган одамдан эмас, оддий бир ўқитувчи йигит - самарқандлик Жамшиддан эшитдик.
Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Россиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 6,9 фоизга ортган. Айни пайтда, Ўзбекистондан Россияга экспорт ҳажми 21,5 фоизга камайиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ҳокимидан ҳам кучлироқ. Ҳар ҳолда Қарши туманида яшовчи фермер Гулбаҳор Очилованинг арз-ҳолини эшитсангиз, сиз ҳам шу фикрга келасиз.
Давомини ўқинг