тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 июн кунги қарори билан Фарғона фуран бирикмалари кимё заводи тугатиладиган бўлди.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу борада махсус стратегияси йўқлигига қарамай¸ ўзбек тилидаги телеканаллари қўшни давлатлардаги ўзбек жамоалари орасида оммавийлашиб бормоқда.
“Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Шуҳрат Жабборовнинг яқинда нашрдан чиққан китоби шундай номланади. Бу саволга жавоб топиш мақсадида Озодлик муаллифни суҳбатга таклиф қилди.
Йўқ, йўқ, бу янги телеканал номи эмас. Шунинг учун ҳам бу қисқартма сўзни тирноқлар ичига қамаб қўймадик. ТарТВ - “Ўзбекистон” каналига камина берган бир нисбат, холос. Тар – Тарбия сўзининг илк бўғини.
Ўтган ҳафтада “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаю созандаларни йиғиб катта йиғилиш ўтказган, унда мамлакат мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган концерт учун қўшиқлар тайёрлаш масаласи билан бир қаторда қўшиқчиларнинг тахаллуслари ҳам муҳокама қилинган эди.
Ўш фожеасининг 2 йиллиги муносабати билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида 12 июн куни пикет ўтказмоқчи бўлган “Бирдамлик” ҳаракати фаолларини милиция ходимлари қўлга олди.
2010 йил, июн воқеаларидан сўнг Қирғизистон жанубида ўтказилган судловлардан 22 тасида ҳаммаси бўлиб 102 фуқаро судланди ва судланганларнинг 97 нафари ўзбеклардир.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилган абитуриентлар учун олий ўқув юртларига киришдаги имтиёзлар бекор қилингани йўқ, аксинча, имтиёзлар янада кўпайди.
Ўш фожиасига икки йил тўлган шу кунларда кўнглингизни хотиржам қилган нарса нимаю нималар ташвишингизга сабаб бўлаяпти? Бу саволларга жавоб берган ўшлик миллати қирғиз икки фаол аёл қирғиндан туғилган қўрқув ҳамон тирик эканини айтади.
Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси олдида ўтказилган акция иштирокчилари Қирғизистон ҳукуматини Ўш фожиаси юзасидан халқаро комиссия чиқарган хулосаларни инобатга олиш, тавсия қилган таклифларни қабул қилишга чақирдилар.
Қирғизистон жанубида юзага чиққан миллий низонинг икки йиллиги муносабати билан Ўшга борган Алмазбек Атамбаевнинг сешанба куни ўзбек жамоаси оқсоқоллари билан учрашиши кутилмоқда.
2010 йилнинг июнида Ўшда юз берган қонли тўқнашувлардан сўнг ўта мураккаб кечган икки йилга, Ўшда бўлаётган ўзгаришлар ва вазиятга назар ташламоқчимиз.
Ўш воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 киши қирғиз, 8 нафари бошқа миллатлар вакиллари.
"Телевизор"нинг бу сонида гап борадиган "Ўтов" филми қаҳрамони қизининг саволига жавоб берар экан шундай дейди.
Россия президенти Тошкентга меҳмон бўлиб борган кунда Озодлик ўз мухлислари билан шу саволни муҳокама қилди.
Бу гапни диний эътиқоди учун тазйиққа учраганлар эмас¸ балки Ўзбекистондаги пахта тозалаш заводларидан бирининг собиқ бошлиғи айтади.
Ислом Каримовнинг Москвада Владимир Путин билан учрашгани ҳақида лавҳа ҳозирлаган Ўзбекистон телеканали¸ президентнинг мавзудан "ўтлаб" гапирган гапларини кесиб-ямашга уринди.
Қирғизистонлик ўзбекларнинг қувғиндаги лидерларидан бири Қодиржон Ботиров халқаро жамоатчиликни Қирғизистонда одам савдоси билан боғлиқ муаммони ва, айниқса, бу мамлакат этник ўзбек фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ муаммони ўрганиш учун аралашишга чақирди.
Ўзбекистонда нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида 24,9 фоизга камайиб кетди. Бу ҳақда хабар қилган Podrobno.uz сайтига кўра, бу давр мобайнида мамлакатда 7 минг 200 тонна нон маҳсулоти ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 10 май куни кучга кирган буйруғи давлат идоралари ҳужжатлари тилини тартибга солишга қаратилган.
Давомини ўқинг