Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиянинг Калининград шаҳридан Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик Сайфулло Бектошев Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги томонидан ишга ёлланиб келтирилгани, аммо бир неча ой давомида ишга расман жойлаша олмаётганини сўзлаб берди.
Санкт-Петербургнинг Виборг туманида кетаётган қурилишлардан бирида 26 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маҳаллий журналистлар икки киши оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилганини хабар қилди. Қурилиш ширкати жароҳатланганлар борлигини инкор этмоқда.
Moskvaning eng yirik sanalgan “Fud Siti” meva-sabzavot ulgurji savdo bozori va “Mandarin” savdo majmuasida FSB, OMON va politsiya maxsus reydlari bo‘lib o‘tdi. Politsiyachilar tomonidan qattiq kaltaklagan mehnat muhojirlari politsiya bo‘limlarida fsbchilar so‘rog‘iga tutilgani aytilmoqda.
Москванинг энг йирик саналган “Фуд Сити” мева-сабзавот улгуржи савдо бозори ва “Мандарин” савдо мажмуасида ФСБ, ОМОН ва полиция махсус рейдлари бўлиб ўтди. Полициячилар томонидан қаттиқ калтаклаган меҳнат муҳожирлари полиция бўлимларида фсбчилар сўроғига тутилгани айтилмоқда.
Москва полицияси Ўзбекистондаги биринчи хусусий банк асосчиси, таниқли тадбиркор Рустамжон Усмоновга Ўзбекистон элчихонаси олдида футбол бўйича Жаҳон чемпионати якунига қадар норозилик пикети уюштиришга рухсат йўқлигини билдирди. Рустамбанк номи билан танилган тадбиркор уни 19 йил қамоқда сақлаган амалдорлар жазога тортилишини талаб қилмоқда.
Rossiyadan O‘zbekistonga pul jo‘natmalari hajmi 2018 yilning birinchi uch oyida 17 foizga oshdi va 726 million dollarga yetdi. Mutaxassislar buni o‘zbekistonlik migrantlar maoshlarining va sonining oshgani bilan izohlamoqda.
Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 2018 йилнинг биринчи уч ойида 17 фоизга ошди ва 726 миллион долларга етди. Мутахассислар буни ўзбекистонлик мигрантлар маошларининг ва сонининг ошгани билан изоҳламоқда.
Rossiya prezidenti matbuot kotibi Dmitriy Peskov jurnalistlarga 14 iyun kuni ochilishi kutilayotgan Futbol bo‘yicha jahon chempionatiga 17 mamlakat rahbari kelishini e’lon qildi. Ro‘yxatda asosan MDH va Lotin Amerikasi davlatlari rahbarlari nomlari keltirildi. Ochilish marosimida O‘zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoev ham ishtirok etishi kutilmoqda.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга 14 июнь куни очилиши кутилаётган Футбол бўйича жаҳон чемпионатига 17 мамлакат раҳбари келишини эълон қилди. Рўйхатда асосан МДҲ ва Лотин Америкаси давлатлари раҳбарлари номлари келтирилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Rossiyaning Kaliningrad viloyatida 2018 yilning 1 avgustigacha ishga ruxsat beruvchi patentlar berilishi to‘xtatildi. Viloyat politsiyasi matbuot xizmati buni futbol bo‘yicha jahon chempionati oldidan ko‘rilgan “xavfsizlik chorasi” ekanini ochiqchasiga aytmayotgan bo‘lsada, rossiyalik huquq faollari bu cheklov xorijlik ishchilar va kaliningradlik minglab biznesmenlar huquqlari buzilishiga olib kelishini gapirmoqda.
Россиянинг Калининград вилоятида 2018 йилнинг 1 августигача ишга рухсат берувчи патентлар берилиши тўхтатилди. Вилоят полицияси матбуот хизмати буни футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан кўрилган “хавфсизлик чораси” эканини очиқчасига айтмаётган бўлсада, россиялик ҳуқуқ фаоллари бу чеклов хорижлик ишчилар ва калининградлик минглаб бизнесменлар ҳуқуқлари бузилишига олиб келишини гапирмоқда.
31 yashar jizzaxlik Sevara Musulmonovaning iddao qilishicha, G‘allaorol tuman sudi va tuman prokuraturasi unga bundan 7 yil oldin Rossiyada bedarak ketgan erini topib kelishni buyurgan. Moddiy tomondan og‘ir ahvolda qolgan ikki bolaning onasi bedarak ketgan eridan ajratish to‘g‘risida bergan ikkita arizasi sudya va prokuror tomonidan shu vaj bilan qabul qilinmaganini gapirmoqda.
Moskvada o‘z ishini davom ettirayotgan “Ramazon chodiri”da 28 may kuni O‘zbekiston kechasi uyushtirildi. 13- marta o‘tkazilayotgan bu yilgi iftorlik Moskvada istiqomat qilayotgan o‘zbekistonlik musulmonlar tomonidan berildi.
Москвада ўз ишини давом эттираётган “Рамазон чодири”да 28 май куни Ўзбекистон кечаси уюштирилди. 13- марта ўтказилаётган бу йилги ифторлик Москвада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик мусулмонлар томонидан берилди.
Давомини ўқинг