Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
O‘zbekistonda birinchi marta poytaxt Toshkent byudjeti parametrlari e’lon qilindi. Toshkent shahar hokimiyati tomonidan tasdiqlangan byudjetning kirim va chiqim qismlari teng ravishda 1 trillion 803 milliard 663 million so‘mdan ko‘proqni tashkil qiladi. Byudjetning chiqim qismi harajatlarining 70 foizi ijtimoiy-madaniy tadbirlarga ajratilgan.
Ўзбекистонда биринчи марта пойтахт Тошкент бюджети параметрлари эълон қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тасдиқланган бюджетнинг кирим ва чиқим қисмлари тенг равишда 1 триллион 803 миллиард 663 миллион сўмдан кўпроқни ташкил қилади. Бюджетнинг чиқим қисми ҳаражатларининг 70 фоизи ижтимоий-маданий тадбирларга ажратилган.
Qirg‘izistonning Jalolobod viloyati Bozorqo‘rg‘on tumanidagi asosan etnik o‘zbeklar istiqomat qiluvchi Arslonbob qishlog‘i aholisi 5 yanvar kuni militsiya xodimlarining qishloqdagi uylarda tintuv o‘tkazganiga qarshi norozlik mitinggi uyushtirdi. Uyi tintuv qilingan arslonbobliklar militsiya xodimlarining harakatlarini “millatchilik ko‘rinishi” sifatida baholamoqda.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманидаги асосан этник ўзбеклар истиқомат қилувчи Арслонбоб қишлоғи аҳолиси 5 январь куни милиция ходимларининг қишлоқдаги уйларда тинтув ўтказганига қарши норозлик митингги уюштирди. Уйи тинтув қилинган арслонбобликлар милиция ходимларининг ҳаракатларини “миллатчилик кўриниши” сифатида баҳоламоқда.
Қирғизистон Чегара хизмати 30 декабрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Боткен вилоятидан ўтувчи қисмидаги “11 гектар” деб аталадиган ҳудудда отишма содир этилгани ҳақида билдирди. Маълумотда айтилишича, ўқ Ўзбекистон чегарачилари томонидан отилган.
Нурсултон Назарбоев апрель ойида ўтган президентлик сайловидан сўнг танганинг долларга нисбатан қиймати ушлаб турилишини ваъда қилганига қарамай, август ойида қозоқ миллий валютаси бир кун ичида 30 фоизга арзонлади. Бу 2015 йилда нафақат қозоғистонликлар, балки ўзбекистонликлар ҳаётига таъсир кўрсатган муҳим воқеалардан бири бўлди.
Қирғиз парламентига ўтказилган сайловнинг ҳалқаро ҳамжамият томонидан уникал ҳодиса сифатида баҳоланиши, Бишкек марказида ва атрофида бир қатор террор гуруҳлари ва террорчи деб гумонланган одамларнинг жисмонан йўқ қилиниши, мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши Қирғизистонда 2015 йилнинг энг муҳим воқеалари бўлди.
"Мен Путинга, хафа бўлманглар, бошқа ҳамкор топамиз, дедим". Бугун йил якунлари бўйича матбуот анжумани ўткизган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яқинда Россия раҳбари Владимир Путин билан ўтган учрашуви чоғида унга мана шу гапни айтганини билдирди.
Қирғизистон ҳукумати икки йил давомида олиб борилган самарасиз сўзлашувлардан сўнг Канаданинг Centerra Gold ширкати билан музокара жараёнидан чиқишини билдирди. Мазкур ширкат Қирғизистон ғазнасига тушаётган валютанинг асосий қисмини бераётган Қумтор олтин конини ишлатиб келаётган эди.
Ўзбекистон ҳукумати фермер хўжаликлари учун экин ерларининг оптимал ўлчамини ўртача 36,1 гектар ҳисобида белгилаб берди. Маҳаллий матбуотнинг ҳабар беришича, экин ерларининг муқобиллаштирилиши ортидан мамлакатда яна 18 мингга яқин фермер хўжаликлари ташкил этилади. Бунгача Ўзбекистонда 83 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари мавжуд эди.
Ҳар йили 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси куни нишонланади. 1948 йилда БМТ томонидан қабул қилинган бу ҳужжатда ҳар бир инсоннинг фундаментал ҳуқуқлари белгилаб берилган. Ўзбекистонда мана шу ҳуқуқлар амал қилиши учун курашиб келаётган ҳуқуқбонлар оғир синовларни бошидан кечирмоқда. Инсонлар ҳуқуқи учун курашганларнинг айримлари бугун қамоқларда сақланмоқда. Уларни яна бир бор эслаб ўтмоқчимиз.
Тожикистонда 7 декабрда юз берган кучли зилзила оқибатида Сарез кўли атрофидаги аҳоли пунктларига зарар етганига қарамай, кўлдаги вазият барқарор экани таъкидланмоқда. Мутахассислар Сарез кўли тўғони очилиб кетса, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидаги 5 миллионга яқин одам яшайдиган аҳоли пунктларини сув ювиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.
8 декабрь - Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон президенти фуқароларни ҳимоя қилишга масъул органларнинг ўзи қонунни бузаётганини эътироф этди. Бу нутқдан сўнг Жиззах вилояти Зарбдор туманида ишдан қувилган Малоҳат Абдуллаевага фаррошликни таклиф қилишди.
Декабрь бошларида президентлик курсисига ўтирганининг 4 йиллигини нишонлаган Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев Россия, Туркия ва Ғарб билан ўта совуқлашиб кетган алоқаларни илиқлаштира олдию, ҳанузгача Тошкент билан тил топиша олмади. Ҳатто президент Ислом Каримов билан Москвада айтишиб қолишга ҳам улгурди. Нега? Бу саволнинг жавобини мухбиримиз Атамбаевнинг Ўзбекистон тилга олинган нутқларидан қидиришга ҳаракат қилди.
Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида хотини Россияга ишлагани кетганидан ғазаб отига минган эр, онасини муҳожиратга жўнатган ўғлини ва икки набирасини отиб қўйди. Ўғил воқеа жойида ҳалок бўлган, неваралар эса оғир яраланиб, касалхонада даволанмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида баҳсли ҳудуд бўлиб қолаётган Сарбанд қишлоғида тожик расмийлари мактаб қурилишини бошлаб юборди. Сўғд вилояти Спитамен тумани расмийларининг билдиришича, асосан ўзбеклар ва озроқ тожиклар яшайдиган бу қишлоқдаги биринчи тожик мактаби 2016 йилда ўқувчиларни қабул қилади.
Самарқанд вилояти Челак шаҳрида яшовчи Баҳодир Саримсоқов Тошкентга президент девони олдида норозилик пикети ўтказиш учун келиб кетганидан сўнг, унинг ва маҳалладошларининг газдан бўлган ноқонуний қарздорлиги суд ҳукми билан бекор қилинди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Баҳодир Саримсоқовнинг ўзи айтиб берди.
Уни 22 йилдан бери Муҳриддин Ҳолиқов, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Озода Нурсаидова, Гулсанам Мамазоитова ва яна ўнлаб санъат юлдузларининг энг дилтортар тароналари, энг машхур қўшиқлари матни муаллифи сифатида фақат эшитганмиз, лекин кўрмаганмиз. "Шоир билан суҳбат" дастурининг бугунги меҳмони Рислиғой Ҳотамова.
Қирғизистонда сўнгги ойларда доллар нархининг кескин кўтарилиб бораётгани АҚШ валютасининг қиймати бир тушиб, бир кўтарилиб туришига кўникиб қолган қирғизистонликлар орасида ташвиш уйғотмоқда. Кейинги кунларда мамлакатда доллар нархининг пасайиши кузатилгани йўқ. Валюта алмаштириш жойлари ва айрим банкларда долар сотиб олиш ҳам муаммога айланиб қолди.
Самарқанд шаҳрининг Сўзангарон маҳалласида хашар йўли билан катта маблағ ва куч сарфланиб қурилган Хожа Нисбатдор масжидининг янги қисми 23 ноябрь куни эрта тонгда ёниб кетди. Гувоҳлар олов масжид ёнидаги дўкондан туташганини хабар қилмоқда. Гувоҳлар масжиддаги ёнғинни ўчиришга келган ўт ўчириш машиналарида сув бўлмаганини айтмоқда.
Давомини ўқинг