Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри аэропортига қўниш пайтида самолётнинг аварияга учраши оқибатида 9 киши жароҳатланди. Мазкур воқеа юзасидан ҳукумат комиссияси Москвадаги халқаро авиация қўмитаси иштирокида текширув бошлади. Қирғизистон транспорт прокуратураси эса парвоз пайтида хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик моддаси билан жиноят иши очилганини билдирмоқда.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва вилоятида юз берган кучли зилзиладан 90 уй зарар кўргани аниқланди. Қирғиз расмийларига кўра,зарар кўрганларни аниқлаш ишлари давом этмоқда ва бу рақам кўпайиши мумкин. Қирғизистон Бош вазири зилзиладин зарар кўрган ҳудудларга бориб, оддий аҳоли билан учрашмоқда.
Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Қўнғиротда аниқланган углеводородлар заҳираси оз ва бу ерда ишлаб чиқариш норентабелли бўлгани учун “ЛУКОЙЛ” мана шундай қарор қабул қилган.
Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти Global Terrorism Index 2015 ҳисоботида Ўзбекистонни террорчиликдан ҳоли бўлган мамлакатлар қаторига киритди. Рейтинг эълон қилиниши арафасида ИШИДга алоқадорликда айбланиб Тошкент шаҳри ва вилоятида 160 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини хабар қилган эдик.
Франция пойтахти Парижда 13 ноябрь куни 130дан ортиқ одам ҳалок бўлган террорчилик ҳужумлари ортидан Қирғизистонда ҳам хавфсизлик чоралари, жумладан, экстремистик деб ҳисобланадиган диний радикал оқимлар устидан назорат кучайтирилди. Қирғизистонда жорий йилда террорчиликда гумонланган бир қатор шахслар махсус амалиётлар пайтида жисмонан йўқ қилинган эди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги икки ҳафта мобайнида 150 дан ортиқ одам ИШИД ва бошқа экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди. Регнум агентлигига кўра¸ ушланганларнинг кўпчилиги меҳнат муҳожирлигидан қайтганлардир.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари 11 ноябрь куни эрталаб Душанбедаги 201-Россия ҳарбий базаси ҳудудида ўлдирилган 22 ёшли Шоира Жобированинг жасадини қариндошларига топширди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тожик фуқаросининг рус ҳарбийси томонидан ўлдирилганига норозилик сифатида Россия ҳукуматига нота топширди.
Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси ва расмий Тошкент 2015-2016 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига оид бир-биридан фарқ қилувчи рақамларни эълон қилмоқда. Тошкентнинг иқтисодий ўсиш бўйича кўрсаткичлари халқаро молия институтлариникидан анча оптимистик экани билан фарқланади.
Vimpelcom ширкатининг собиқ бош директори Жо Лундер 4 ноябрь куни Лондондан учиб келган маҳал Осло аэропортида қўлга олинди. Лундер адвокати ҳозирча айблов билан танишиб чиқмагани, лекин ҳимояси остидаги шахснинг ҳибсга олиниши Vimpelcomнинг Ўзбекистон ҳукумати билан тузган келишувлари билан боғлиқлигини тахмин қилишини айтди.
Бу гапни бугун Қирғизистоннинг янги сайланган олтинчи чақириқ парламенти раислигига сайланган Асилбек Жээнбеков имтиёзлардан воз кечиш тўғрисидаги саволларга жавоб бераётиб гапирди. Янги парламентнинг депутатлари даҳлсизлик мақоми ва имтиёзлардан воз кечишларини билдиришаяпти.
АҚШ Давлат департаменти 1 ноябрь куни Марказий Осиёга кўмак янги дастурини эълон қилди. Иқтисодиёт, савдо, экология, сув, маориф ва маданият соҳаларига оид лойиҳаларни ўз ичига олган мазкур дастур давлат котиби Жон Керри Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан “С5+1” форматида учрашув ўтказаётган пайтда ёйинланди.
Қозоғистонда икки йил аввал Миграция тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши ортидан бу мамлакатга бошқа давлатлардан, жумладан, Ўзбекистондан кўчиб келаётган қозоқлар сони кескин озайди. Қозоғистонга шу кунгача "Ўролмон" давлат дастури асосида кўчиб ўтган этник қозоқларнинг 78 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Бугун қасамёдга келтирилган Қирғизистон янги парламентининг 120 депутати орасида ўзбеклар уч кишини ташкил қилмоқда. Уларнинг барчаси президент Алмазбек Атамбаев мансуб бўлган ҳукмрон Социал демократлар партиясидан депутатликка сайланган шахслардир. Парламентга келган қолган беш партия вакиллари орасида эса миллий озчилик вакиллари деярли йўқ.
Ўтган дам олиш кунлари Қозоғистонда 20 ёшли йигитнинг “Нур Отан” партияси биноси олдида ўзини ёқиб юборгани акс этган видеонинг пайдо бўлиши Интернет ҳамжамиятини ларзага солди. Йигит видеода “маҳаллий полициянинг ноқонуний ҳаракатларидан” безиб қолгани ортидан ўзига ўт қўйишга мажбур бўлганини айтган.
Сўнгги бир неча кун мобайнида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқароси ўзбек чегарачилари отган ўқдан яраланди, Қирғизистонда эса Ўзбекистондан чегара девори оша ташланган 135 минг долларни қабул қилиб олаётган пайтда қирғиз фуқароси қўлга олинди. Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга катта миқдорда пулларнинг ташланиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ.
Қўшма Штатлар Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга товушдан тез учадиган 12та ҳарбий жангавор ўқув самолётини сотишини тақиқлади. Бу ҳақда 25 октябрь куни хабар берган Korea Times газетасининг ёзишича, Вашингтон мазкур учоқларга доир технологиялар Ўзбекистон орқали Россиянинг қўлига тушиб қолиши олдини олиш учун шундай қарорга келган.
Ўзбекистонда доллар нархининг 5000 сўмдан юқорилаши ўзбек сўми муомалага киритилганидан бери ўтган 21 йил давомида камида 900 баробар қадрсизланганини англатади. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистондан камроқ ривожланган, аммо бозор иқтисодиёти шароитида яшаётган Қирғизистонда қирғиз сўмининг қадрсизланиши 23 йил ичида 17,5 баробарга тенг бўлган.
Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайловлари якунланганидан сўнг жой-жойларда оз овоз олиб қолган партиялар сайловчилар билан ҳисоб-китобни бошлагани ҳақида қирғиз матуботи турли хабарларни чоп этмоқда. Масалан, Норин ва Қорасувда сайловгача маҳаллаларга ўрнатиб берилган трансформаторлар, сайловдан сўнг демонтаж қилинди.
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли Сўх тумани Қирғизистон ичкарисида жойлашган эксклавдир. Экславда яшовчи 60 минг аҳоли номидан Озодлик радиосига сим қоққан сўхлик Ҳайдарали Акбаров чегара ҳудудида яшовчи ўзбекистонликлар номидан бўлғуси қирғиз депутатларига ўз “наказ”ларини етказишимизни илтимос қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг БМТ Бош Ассамблеяси 70 –сессиясида Қирғизистон ва Тожикистонда қурилиши режалаштирилган ГЭСлар барпо этилишига ўз мамлакати йўл қўймаслиги ҳақида айтганлари Қирғизистон жамиятида қизғин муҳокамага сабаб бўлди.
Давомини ўқинг