тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Жиззах вилоятида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг икки аъзоси ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири номаълум аёллар гуруҳи томонидан аёвсиз калтакланди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат етарли даражада ун билан таъминлангани ва буғдой захираси ҳам етарли экани ҳақида баёнот берди.
Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликка кўра, 23 декабрда бўлиб ўтиши лозим бўлган навбатдаги президент сайлови учун расман сайловолди кампанияси эълон қилиниши керак бўлган кунга бир ҳафта қолди.
Наманган вилояти мусулмонлари диний бошқармаси рамазон ойи ичида вилоятдаги масжидларда маъруза қилиш, ваъзхонликни тақиқлади. Таровиҳ намозларини эса соат 22га қадар тугатиш буюрилди.
Ўзбекистон президенти мамлакат деҳқонларини 6 миллионлик ғалла хирмони бунёд этилгани билан қутлаган йилда мамлакатда ун ва ун маҳсулотлари баҳоси кун сайин ошишда давом этмоқда.
Наманган вилоятининг Поп туманидаги Халқобод қишлоғида яшовчи баптистлар насроний диний жамоаси етакчиларидан бири Николай Зулфиқоров устидан жиноят иши очилди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жанубий Қозоғистон вилояти департаменти Ўзбекистоннинг мазкур ҳудудда қўлга олинган 56 фуқароси ўз юртига қайтариб берилганини маълум қилди.
Самарқанд шаҳри суди қарори билан шаҳар типографиясига маънавий зарар етказганликда айланиб, 2 миллион сўмлик жаримага тортилган мустақил журналист Комилжон Ашуровнинг мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди.
Андижон вилояти собиқ ҳокими Қобилжон Обидовнинг ўғли Улуғбек Обидов ойлик маошининг 30 фоизини давлат ҳисобига ундириш шарти билан уч йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи аъзоларидан бири - Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида истиқомат қиладиган Насиба Ўруновага нисбатан тазйиқлар кучайди.
Навоий вилоятидаги 64/48-қамоқхонада диний мотивларда айбланиб, қамоқ муддатини ўтаётган маҳбуслар ўзларининг судланишига оид жиноят ишлари қайта кўриб чиқилиши талаби билан муддатсиз очлик эълон қилди.
2007 йилда Ислом дунёси маданий пойтахтларидан бири, деб эълон қилинган Тошкентда Ислом анжумани ташкилотининг ҳар уч йилда бир бўладиган анъанавий йиғини ўтказилмоқда.
Бундан роппа-роса 17 йил муқаддам - 1990 йилнинг 13 августида собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв Иосиф Сталин ўтказган қатағон даврида судланган, қамалган ва ўлдирилган шахсларни реабилитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди.
14-15 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида дунёнинг 30 давлатидан келадиган уламолар, фиқҳшунослар ва исломшунос олимлар иштирокида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Навоий вилоятидаги 64/36-қамоқхонадан яна бир маҳбуснинг жасади келди. Яқинлари марғилонлик Иномжон Ёқубовнинг жасадида даҳшатли ва аёвсиз қийноқлар излари борлигини айтмоқда.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот мамлакат телевидениесида қилган чиқишида БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари Теҳроннинг уранни бойитиш технологиясини ривожлантириш дастурини тўхтата олмаслигини билдирди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг демаркация ҳудудига тўғри келиб қолган Тўраобод қишлоғидаги 194 хонадон деярли тўлиқ кўчириб юборилди. Аммо улар учун қурилаётган уйлар ҳали битгани йўқ.
Дунёдаги мусулмон давлатлари аҳолиси ўртасида Ислом дини ҳимояси учун амалга оширилаётган худкушлик ҳаракатига норозиликлар кучаймоқда. Вашингтонда жойлашган Пью тадқиқот маркази тадқиқотлари шундай хулоса берди.
Самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Комилжон Ашуровнинг даъво аризасини апелляция тартибида кўриб чиққан суд дастлабки суд қарорини ўз кучида қолдирди.
Туркияда ўтган парламент сайловида бош вазир Ражаб Тоййиб Эррдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси 46 фоиз овоз тўплаб, парламентдаги жами 550 ўриндан 340 тасини банд қилди.
Давомини ўқинг