Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистонда парламент сайловига бир ҳафта қолганида парламентдаги ўринлар учун курашаётган партиялар “компроматлар жанги” остида қолди. Сўнгги кунларда “Республика-Ата Журт”, “Бир бол” ва “Қирғизистон” партияларига нисбатан матбуотда, Интернетда ва жамоатчилик орасида турли қораловлар кучайиб бораётгани сезилади.
Ўшда хитойлик тадбиркорлар томонидан эшак фермасининг ташкил этилиши маҳаллий аҳоли ўртасида норозилик пайдо қилди. Фуқаролар эшак гўшти пойтахт Бишкекда бўлгани каби Ўшда ҳам мол гўшти сифатида тақдим этилиб, аҳолига сотилиши мумкинлигидан қаттиқ ташвишда.
“Ўзбекистонда “криминал авторитет”деб ҳисобланадиган Салимбой Абдувалиев ўз бизнесини Қирғизистонга кўчирмоқчи ва шунинг учун ҳам парламент сайловида ўшлик ўзбекларни “Қирғизистон” партиясига овоз беришга чақирмоқда. Салимбойнинг бу дуои саломини партия раҳбарларига унинг ишончли одами Шомурод Шофайзиев етказди”. Қирғиз матбуоти бугунги кунда мана шундай шов-шув атрофида баҳслашмоқда.
Ўзбек адабиётининг бободеҳқони Миртемир таваллудининг 105 йиллигини нишонлаш Ўзбекистонда унутилган бўлса-да, бу сана унинг киндик қони тўкилган Қозоғистонда ёдга олинмоқда. Шу кунларда Туркистон шаҳрида Миртемир таваллуди муносабати билан бир қатор тадбирлар бошланаётир.
Қирғизистонда 4 октябрда ўтадиган парламент сайловида иштирок этаётган 14 сиёсий партия мамлакатдаги ҳар бир сайловчи овози учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Айрим партиялар ўзлари учун овоз берадиган сайловчиларни топиб берган тарғиботчиларга минглаб доллар пул таклиф қилаётган бўлса, айрим партиялар қишлоқлар ва шаҳарлардаги маҳаллаларни ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
Тожикистон Бош прокуратураси 4 сентябрь куни Душанбе ва Ваҳдатда террорчилик ҳаракатларини уюштирган генерал Абдуҳалим Назарзода Тожикистон Ислом уйғониш партияси лидери Муҳиддин Кабирий кўрсатмаси асосида ҳаракат қилгани тўғрисида баёнот тарқатди.
Тошкент вилоятининг Бўка туманида бюджетдан молияланадиган муассаса ва ташкилотлар ходимлари оммавий тарзда мажбуран пахта теримига жалб қилинган бир пайтда, тумандаги тиббиёт муассасаларида ишловчи уч ҳамшира - Дилбар, Ирода ва Маҳлиё пахта териш мажбуриятидан озод этилди. Бу қизлар ва уларнинг ота-оналари Ўзбекистон қонунларида қайд этилмаган мажбурий меҳнатга қарши курашгани ортидан мана шундай натижага эришди.
Қирғизистонда 4 октябрда ўтадиган парламент сайловлари арафасида депутатлик ўринлари учун кураш олиб бораётган 14 партия тарғибот-ташвиқот ишлари учун ўн кун ичида деярли 6 миллион доллар пул сарфлади. Айни пайтда Қирғизистон ҳукумати “пули куйиб, қалампир ғажиб қолган” партиялар сайловдан сўнг митинг уюштирадиган бўлса, қаттиқ жазо чоралари қўлланишидан огоҳлантирмоқда.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардерлар Фаттоҳ Шодиев ва Алижон Ибрагимовни Бельгия судидан қутқариб қолиш жараёнига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Франция президенти Николя Саркози аралашгани иддаоси билан 2014 йилда француз журналистлари бошлаган журналистик суриштирувнинг навбатдаги натижалари Франция миллий телеканалида эълон қилинди.
Тожикистонлик 80 ёшли Норбиби Дўстмуродова “Ҳажга бораман”, деб ўн йил давомида тўплаган 16 минг доллар пулини икки қишлоқда кўприк қуриш учун эҳсон қилди. Норбиби момо Бешинчи фарзни бажаришга кетиш арафасида мана шундай қарорга келган ва Ҳажга бориш ўрнига юзлаб ҳамқишлоқларининг узоғини яқин, оғирини енгил қилганидан мамнун.
Ўзбекистон чегарачилари томонидан чегарани бузиб ўтган пайтда яралангани айтилаётган Қирғизистон фуқароси айни пайтда Наманган вилоятидаги касалхоналардан бирида даволанмоқда. Ўзбекистон томони қирғиз расмийлари билан олиб борилган музокаралардан сўнг чегарабузарни ватанига қайтаришга розилик берган.
Нукусда жаҳонга машҳур санъат музейи асосчиси Игорь Савицкийнинг 100 йиллигини тантанали нишонлаш арафасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати мазкур музейдан умумий қиймати 600 миллион сўмга яқин 5 картина ўғирлангани тўғрисидаги маълумотни “Ахборот”дастури орқали жамоатчиликка сиздирди.
Ўтган йилнинг 2 сентябрида вафот этган ўшлик ҳуқуқ фаоли Равшан Гапировни бугун ҳамкасблари, унинг ҳаракати билан қамоқхоналардан оқланиб чиққан юзлаб одам ва дўстлари ёдга олмоқдалар. Равшан Гапиров юзлаб диндор ва Ўш воқеаларида айбланган ўнлаб одамни ноҳақ жазоланишдан сақлаб қолган эди.
Ўзбекистонлик Матлуба Комилова Қўшма Штатлар томонидан халқаро ҳамжамият эътибор қаратиши лозим бўлган сиёсий маҳбус сифатида тилга олинди. Қўшма Штатлар ташаббуси билан бошланган #FreeThe20 (20 одамни озод этинг) кампанияси доирасида 20 кун мобайнида ҳар куни бир нафар сиёсий маҳбуса ҳақида маълумот бериб борилади.
Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Бахмал тумани билан Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжакент тумани кесишган жойда 2700 бошдан зиёд қўй ва эчкилари билан чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб қўлга олинган тўрт нафар тожикистонлик чўпон бир ҳафталик ҳибсдан сўнг уйларига қайтарилди.
АҚШ Ўзбекистонни “Исломий давлат”га қарши курашиш учун тузилган халқаро коалицияга қўшилишга таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэль Розенблюм 27 август куни Тошкентда Tашқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов билан учрашганидан сўнг журналистларга маълум қилди.
Тошкентдаги Уруш ва меҳнат ветеранлари Республика пансионатида яшаётган фахрийлар Александр Круглов ва Геннадий Юртаев ўз талаблари қисман бажарилгани ортидан 25 августда эълон қилган очлик акциясини тўхтатди. Фахрийлар очлик эълон қилганидан сўнг пансионат маъмурияти уларни тиббиёт муассасаларида бепул кўрикдан ўтказиш масаласини қисман ҳал қилган.
Тожикистоннинг Кубодиён туманида ўтган йилнинг 27 декабрига ўтар кечаси қайнонасини ваҳшиёна тарзда ўлдириб, кейин жасадини ёндириб юборган икки келин умумий ҳисобда 43 йилга озодликдан маҳрум қилинди.Келинлар ўз қайнонасини ўлдирганликда гумонланиб шу йилнинг 10 майида қўлга олинган эди.
Нукусдаги Қорақалпоқ Давлат cанъат музейи директори Мариника Бабаназарованинг 21 август куни Республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги буйруғи билан ишдан бўшатилишига музей жамоаси норозилик билдириб, вазир имзолаган буйруқ остига Бабаназарованиниг лавозимига қайта тикланишини талаб қилган ёзувларни қолдирмоқда.
O‘zbekistonda kontrakt asosida o‘qish haqi 1 sentyabrdan 15 foizga oshirildi. Buning ortidan kontrakt narxining eng past ko‘rsatkichi deyarli 6 million so‘mga, kontrakt pulining eng yuqori darajasi esa deyarli 10 million so‘mga yaqinlab qoldi.
Давомини ўқинг