тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Касодга учрамаслик учун солиқ тўловчилар пулидан катта миқдорда ёрдам олган АҚШдаги энг йирик суғурта компаниясининг ўз бошқарувчиларига катта миқдорда мукофот пули ажратгани оддий америкаликларни ғазабга келтирди.
Бу ҳақда хабар тарқатган халқаро ташкилотлар бунинг сабабини изоҳламадилар. Аммо оддий ўзбекистонликлар бу жараëнни ҳам яна мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий шароитнинг оғирлашуви билан боғламоқдалар.
Қорақалпоғистонинг Хўжайли туманидаги маҳаллий ҳуқуқ идоралари босими остида аëли ва ўғли насронийликни қабул қилган марҳумнинг шариат асосида дафн қилинишига рухсат берилмади.
Ўзбекистон иқтисодида туб ислоҳотлар бўлмас экан¸ мамлакат ўз пахтачилигини ҳозирги суръатда ушлаб туриш учун болалар меҳнатидан фойдаланишга маҳкум¸ деган хулосага келди яна бир нуфузли тадқиқот гуруҳи.
Ўзбекистонда "ажина" ови давом этмоқда ва нурчилар деб аталаëтган гуруҳ мамлакатдаги барқарорликнинг янги душмани деб топилди.Бу исломий оқим таълимоти нимага асосланади ва нимаси билан у Тошкентни чўчитиб юборди?
Тошкентда “нурчилик”да айбланаётган “Ирмоқ” журнали ходимлари устидан ҳукм ўқилди - ҳакамлар давлат қораловчиси сўровини тўлиқ бажарди ва беш айбланувчига 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси тайинлади.
Ўзбекистон расмий ахборот воситалари ҳижоб ва ғарбона кийимлардан келаётган хавф-хатарлардан огоҳлантирувчи мазмундаги махсус чиқишларни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафтада инқироз боис нафақат АҚШ ва Ғарбий Европа, балки Марказий ва Шарқий Европа давлатларидаги йирик банклар ҳам жар ёқасига яқинлаб қолгани маълум бўлди.
Ҳуқуқ фаоллари ўтказган сўровдан аëн бўлишича¸ Ўзбекистондаги йирик фермерларнинг 55-60 фоизини собиқ амалдорлар ва куч ишлатар тузилмаларнинг собиқ ходимлари ташкил қилади.
АҚШ контр-адмирали Марк Ҳарничекнинг билдиришича¸ Ўзбекистон ва Тожикистон НАТО нинг Афғонистондаги коалиция кучларига мўлжалланган ноҳарбий юклари транзитига рози бўлган.
Озодликка қўнғироқ қилиб¸ ўзлари дуч келаëтган муаммоларни жамоатчиликка ошкор қилиш истагини билдирган тингловчилар арзу доди¸ ана шу матални ëдга солмай қўймайди...
Ҳозирги глобал иқтисодий инқироздан чиқиш йўлини¸ таҳлилчиларга кўра¸ кейинги 10 йил давомида дунё иқтисоди мотори бўлиб келаëтган Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқалари табиатидан излаш керак.
Ўзбекистонда турк лицейлари битирувчиларининг "нурчилик"да айбланиб¸ маҳкамага тортилганига муносабат билдираëтган айрим зиëлилар¸ уларнинг мустақил фикрлаши Тошкент учун таҳдид манбаи эканини айтмоқдалар.
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Петрэус¸ кутилгани каби президент Обаманинг аниқ муждасини Ислом Каримовга еткизиш учун¸ махсус сафар билан Тошкентга келди.
Покистон ҳукумати Свот водийсидаги етакчи исломий гуруҳлар талабини қабул қилди ва ушбу минтақада бундан буëн шариат қонунлари амал қилишига розилик берди.
1999 йил 16 февралида Тошкент марказини титратган портлашлардан 10 йил ўтиб ҳам жамоатчиликнинг бу воқеалар ҳақда билмаганлари билганларидан кўпроқлигича қолмоқда.
Узоқ йиллик қамоқ ва тазйиқлардан сўнг куни-кеча Швециядан бошпана топган имом Муҳаммадсолиҳ Обутов¸ бугун ўтмишга айланган изтиробли кунлари ҳақда ҳикоя қилади.
Чехиядан сиëсий бошпана олган ўзбекистонлик адвокат Салима Қодирова¸ ўз ҳақларини бузган чех маъмурлари билан ҳакамлар олдида баҳслашишга киришди.
Фатво нима¸ уни ким¸ қай ҳолатда излаши керагу¸ фатво беришга ким ва қай асосда ҳақли? Сиëсатчилар фатвога¸ фатво берувчилар эса сиëсатчиларга қарам бўлиб қолган вазиятларда қандай иш тутилади?
Дунë бўйлаб демократияни қувватлаш ниятини билдирган АҚШ президенти Обама маслаҳатчисининг нодемократик Бакудан пул олгани¸ жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Давомини ўқинг