тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Узоқ йиллар минтақадаги энг арзон кўчмас мулк Тошкентда бўлгувчи эди.Кейинги икки йил давомида бу борада қўшниларга яқинлашаëзган Тошкент уй-жой бозори шу кунларда касодга юз тутмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия ҳукуматини ўзбекистонлик қочқин Рустам Мўминовни юртига бериб юборгани учун айблади.
Глобал молиявий бўҳрон аксар давлатларда оддий одамлар турмушига ўрмалаб кирмоқда. Озодликка мактуб йўллаб¸ суҳбатлашиш истагини билдирган мухлисларимиз¸ асосан ана шу бўҳрон ифодаси ҳақида гапирдилар.
10 декабр – Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан АҚШ нинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистондаги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.
Бу йил БМТ Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 60 йиллигини Ўзбекистондан кўра кўп ва хўп нишонлаган давлат бўлмади. Айни пайтда Тошкент бу ҳуқуқларни топташни ҳам йил бўйи ўрнига қўйиб келди.
“Коррупция илдизини қирқиш учун фақат пора олиниши эмас, пора берилишига қарши чораларни ҳам кучайтириш керак”. Transparency International янги ҳисоботида шу тавсияни илгари сурди.
Дунëнинг 50 дан ортиқ мамлакатида истиқомат қилаëтган 1 миллиард 350 мингга яқин мусулмонлар 8 декабр куни ҳижрий тақвим бўйича 1429 йилнинг Қурбон ҳайитини қарши олди.
Камида 200 бегуноҳ одам ҳаётига зомин бўлган Мумбайдаги террорчилик ҳужумидан бери кўпчилик ўйида “Ҳужумчилар кимлар?” деган хавотир юрибди. Бугунги дастурда Марказий Осиë мусулмонларининг бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.
Россия ҳукумати бошқа юртлардаги русларни ўз тарихий ватанига қайтариш дастури устида фаол ишламоқда.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўз тинчликпарвар қўшинлари контингентини шакллантиришга киришди.
Россиянинг Улан-Удэ шаҳри тергов ҳибсхонасида сақланаётган имом Бахтиёр Умаров ишига оид янги тафсилотлар ошкор бўлди.
Тингловчиларимиз Озодликдан эшиттирилишини истаëтган мавзулар яна одатдагидек – адолатсизлик ва йўқчиликдан шикоят.
Автомобил бозорларида ЎзДэуАвто машиналари баҳоси тушмоқда ва Нексия автомобили нархи сўнгги ҳафта ичида 2-3 минг долларга арзонлади.
25 ноябр – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши халқаро кураш куни. Аксар дунë аëллари бундай зулмдан озод бўлаëтган бўлса¸ ўзбек аëли зўравонликнинг янги хуружига учрамоқда.
Грузия “атиргул инқилоби”нинг беш йиллигини нишонлаётган бир пайтда Москва ва Тбилиси ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштирган воқеа содир бўлди.
“Оққўрғон туманидан келганман. Оиламда онам бор. Оилада тўртта қиз¸ бир ўғилмиз”. “Исмим Мадина. Ëшим 25да”. Бу корейс веб-сайтларидан бирида куёв излаëтган ўзбек қизи айтаëтган гаплар.
Президентнинг янги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув йилда икки эмас, балки бир бор – феврал-март ойларида амалга ошадиган бўлди.
Ўзбекистондан бу йил ҳам 5 минг мусулмон ҳаж сафарига йўлга чиқди. Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар қилишича, шу билан сўнгги мустақиллик йиллари ичида Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борган фуқароларнинг сони 60 мингга етди.
“Ўзбекистонда бир майдондан йилда икки марта ҳосил олиш мумкин ва сув масаласи муаммо бўлмайди”, - демоқда ўзбекистонлик олимлар. Фермер хўжаликларини бирлаштириш бу жараëннинг муқаддимаси бўлиши мумкин.
“Ўзбекистон давлат байроғидаги ярим ой – ҳилол эмас, балки ботаётган ярим ой тасвири ва бу ўзбек миллатининг мустақиллиги рамзи эмас”.
Давомини ўқинг