тел: +420 2 2112 3389 моб: +420 724 174 909 skype:sarvarusmon64
Ўзим “карис” бўлсам ҳам, корейс қизни "севган" бўлсам ҳам, ўша гўзалнинг қондошлари яшайдиган юрт ҳанузгача мен учун ўгай юрт. Шунинг учун тушунолмаяпман ўзбек қизларининг Кореяга эрга тегишни ҳавас қилишини. Ҳеч-ҳеч тушунолмаяпман. Ва ўқийдиганингиз тушунишга уринишдир...
Ўзбекнинг ҳаммаси ҳам Россияда эмас. Иши бор, бизнеси бор, дўкони бор, ресторани бор, тагида учқур “оти” бор йигитлар қолган Ватанда. Қип-қизил шафтолига тиш ботираркан, кўзини бошқа шафтолидан узмайди улар. Хўш, нима қилиш керак?
“Ўзбекистонга ким думини кўтарса, Россияга кўтарган бўлади!” Бу гап давлатлараро бир ҳужжатга - Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 2005 нинг 14 ноябрида Москвада имзоланган иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага "ўзига хос ва ўзига мос" сўзбоши бўлган эди.
Сарлавҳага чиқарилган хабар аслида хабар эмас, балки шунчаки бир истак эди. Яъни мана бу шаклда эди: “Далага ўқитувчилар ўрнига милиционерлар чиқсин!”. Бу истак тингловчининг истаги эди. Мен “чиқсин”ни “чиқадиган бўлди” қилиб ўзгартирдим, қувлик қилдим, Сизни ўқий бошлаганингиз блогга “илинтирай”, дедим-да! Мана илиндингиз, энди буёғиниям ўқинг. Эртак айтиб бераман.
Украиналик тележурналист Дмитрий Комаров суратга олган саёҳат-сериалнинг Вьетнамда пилла етиштиришга оид эпизод бор серияси ўзбек пиллакорлари, айниқса бу соҳа мутасаддиларини ўзларининг пилла етиштириш усуллари устида бироз ўйлаб кўришга ундар, деб умид қилдик.
Кирари кенгроқнинг чиқарини торайтирсангиз бўлди – ана сизга фаввора, мана сизга фаввора! Ёзда ҳар куни ясайман фавворани: резина ичакнинг оғзини бошмалдоғим билан қормалдоғим орасига қисаман - тамом – ана сизга фаввора, мана сизга фаввора! Ким ўзарга ўйнаб қўйишим мумкин. Роса ҳадисини олганман чоптиришнинг. Сувни чоптиришнинг. Ҳа, ҳайрон-ҳайрон юрувдим. Бугун қарасам, Фаввора куни Тошкентдагина экан.
Тоғам урушдан кейин ГУЛАГнинг Красноярскдаги лагерида 6 йил ўрис юртининг битини боқди, лекин кейин Сибирдан олиб келган ўрис хотини уни боқди, оқ ювиб, оқ таради. Иккалови чиройли қариди. Дўся аям омонатини топширганда маҳалла уни илғамади, ўзининг қабристонидан жой берди.
Тунов куни Ўзбекистон радиосининг собиқ муҳаррири Назрулло Охунжоновни OzodNazarга таклиф қилдим. Чақирмасам бўлмасди. Ўзбекистон раҳбарияти сиёсати пропагандаси билан 20 йил шуғулланган киши мамлакатдан нима учун қочди? Шуни билгим келди. Жиддий суҳбат бўлди. “Boshlovchining namuncha muomalasi kupol”, деб ҳайрон бўлди бир тингловчи. “Ўктамбек, Сиздан яхшигина терговчи чиқар экан (ҳазил!)” деб ёзди яна бири.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида жойлашган Бўстон шаҳарчаси фаоллари 4 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна бир бор арз қилиб борди. Аризачилар вакилининг Озодликка айтишича, 2013 йилнинг 30 ноябрида ёпилган касалхонани қайта очиш масаласи яна очиқ қолди.
Ўзбекча Википедия тўғрисидаги туркум маърифий эшиттиришларимизнинг бугунги сонида Украина пойтахти Киевда шу кунларда давом этаётган воқеаларга оид мазкур Интернет энциклопедиянинг мақоласи билан танишасиз. Wiki-экспертимиз Нодир Аҳатов Википедия ва анъанавий энциклопедияларнинг кучли ва заиф жиҳатларини қиёслаб беради. Шунингдек, Википедия муаллифларидан бири, 22 яшар кимёгар талаба Зикрилло Мирзаев билан суҳбатни тинглайсиз.
OzodTil - Озодликнинг янги лойиҳаси. OzodTil - Она Тилининг аҳволига бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбек учун, у ким бўлишидан - мутахассисми ёки мактаб ўқувчисими - қатъи назар ўз фикрини бошқалар билан ўртоқлашиш майдонидир.
Ўзбекча Википедия тўғрисидаги туркум маърифий эшиттириш- ларимизнинг бугунги сонида эътиборингизга Интернет энциклопедиянинг музда нафис учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ге Миша тўғрисидаги мақоласини ҳавола қилмоқчимиз. Бугун, шунингдек, Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаевнинг Ге тўғрисидаги мақолага ёзган тақризи ҳамда у билан ўтказилган суҳбатнинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон Сенати мамлакат Конституцияси қабул қилингани муносабати билан амнистия эълон қилди. Озодлик мухбири билан суҳбатда сенатор Светлана Ортиқова амнистиянинг маҳбуслар ва улар яқинлари учун долзарб жиҳатларига изоҳ берди.
OzodNazar дастурида Камолиддин Раббимов билан "Нима учун Ўзбекистон телевидениеси ўз ходимларининг чет элга чиқишини тақиқлаб қўйди?", "Нега Россия Украинани Европага “бермоқчи” эмас?" каби саволлар жавоби билан бирга сиёсатшуноснинг мухолифат ҳаракати билан юзага келган зиддиятларга изоҳ сўрадик.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи бир тингловчимиз ўзи яшаб турган ҳудудда бензин ҳам, газ ҳам тақчил эканлигини айтиб, 31 октябрь куни Озодлик радиосига игапирган тўрткўллик ҳамшаҳрининг газ танқислиги йўқ экани тўғрисидаги гапларини рад этди.
Гулистон Давлат университетининг ўзини Бобур домла, деб таништирган ўқитувчиси “Эркин микрофон” билан боғланиб, университет талабалари пахта теримидан қайтгани тўғрисида хабар берди.
Сарлавҳага чиқарилган гапни Россиядан қўнғироқ қилган бир тингловчимиз шивирлаб айтди. Қисқагина мулоқотдан унинг Жамшид эканлигини, Москва области, Люберецкий районида ишлаётган меҳнат муҳожири эканлигини, биз билан боғланган сонияларда у Люберци шаҳридаги полиция бўлимларидан бирида турганини билиб олдик. Тингловчимизнинг ҳикояси Россия пойтахтининг Ғарбий Бирюлёво мавзеидаги воқеалардан сўнг бошланган “зачистка” ва “ноқонуний меҳнат муҳожирларидан тозалаш” амалиётлари рус полицияси учун меҳнат муҳожирларини навбатдан ташқари шилиш учун яхши баҳона бўлганига яна бир далилдир.
Фарғона вилояти, Бешариқ туманидан “Эркин микрофон” билан боғланган тингловчимиз ўзи яшайдиган Деҳқонтўда қишлоғи ҳудудидаги стадионни маҳаллий бойлардан бири тортиб олаётгани тўғрисида куйиб-пишиб гапира бошлади.
Хоразм вилояти, Гурлан тумани Вазир қишлоғида яшовчи тингловчиларимиздан бири “Эркин микрофон” билан боғланиб, қишлоқ аҳли уйлари бундан 20 кун муқаддам табиий газ таъминотидан узиб ташланганидан, юқори ташкилотлар бунинг сабабини вазирликларга тушунтириб бермаганидан шикоят қилди.
"Эркин микрофон"га мурожаат қилган ўзбекистонликлардан бири бу йил давлат телеканаллари вилоятларнинг пахта таëрлаш режасига оид кунлик маълумотни бермаëтганидан шикоят қилиб¸ шу ишни озодликчилардан сўради.
Давомини ўқинг